Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как решить проблему «фантомного директора» в ЭДО – читать на buxgalter.uz Как составить Расчет НДФЛ и соцналога, если применяли более двух ставок соцналога – читать на buxgalter.uzКак оформить ЭСФ, если комитент – нерезидент – читать на buxgalter.uzКакие налоговые задолженности будут признаны безнадежными – читать на buxgalter.uzЛьгота для высококвалифицированного гендиректора – читать на buxgalter.uzКакие пени и штрафы ждут декларантов – читать на buxgalter.uzПочему за «уточненку» наказывают аудиторов – читать на buxgalter.uzКому не нужно представлять справку об авансовых платежах на III квартал – читать на buxgalter.uz

Электрон ҳисоблагичлардаги SIM-карталар учун тўлов ундирилмайди

10.11.2017

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2329-5, 2017 йил 6 ноябрь) билан Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга тузатишлар киритилди.

 

Киритилган ўзгаришларга кўра, энергия ресурсларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимида фойдаланиладиган рақамлардан  тўлов ундирилмайди. Ушбу SIM-карталар Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан белгиланадиган энергоресурсларни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш бўйича лойиҳалар доирасида электр энергияси, табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар  ҳисоблагичларига ўрнатилади.  

 

Маълумот учун: 1.01.2017 йилдан битта абонент рақамидан фойдаланиш учун тўлов ойига 2 минг сўмни ташкил этади ва Давлат бюджети (85%), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги АҚТни ривожлантириш жамғармаси (14%) ҳамда ТАТУ қошидаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси (1%) ўртасида тақсимланади. Уяли алоқа компаниялари тўловчилар ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 8.11.2017 йилда кучга кирди.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Олег Заманов,

 экспертимиз.