Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uzДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: постановка на учет и расчет НДС для постоянных учреждений - читать buxgalter.uzНалоговики уверены, что коррупции в ОГНС теперь будет меньше. Почему? - читать на buxgalter.uzНалоговая отчетность за 2019 год: что и в какие сроки сдавать - читать на buxgalter.uzПереход на онлайн-ККМ: почему налоговики требуют невозможного? - читать на buxgalter.uzКак пересчитывать льготы по НДФЛ, если размер МРОТ изменится - читать на buxgalter.uz

"Электрон ҳукумат"ни ривожлантириш бўйича лойиҳалар тўхтатиб қўйилди

14.12.2018

Читать на русском языке


“Электрон ҳукумат” тизимини бошқариш бўйича функциялар  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига ўтказилганлиги вақтинчалик чорага сабаб бўлди (Президентнинг 13.12.2018 йилдаги Фармони).

 

Ҳужжатда ваколатларни идоралар ўртасида қайта тақсимлашнинг сабаби аниқ белгиланди – ЛБМА рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган, Электрон ҳукумат эса унинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади.

 

Шу боис Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига “Электрон ҳукумат” тизими доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва молиялаштирилишини тўхтатиб қўйиш ва бир ой муддатда уларни тўлиқ хатловдан ўтказиш топширилди. ЛБМА, ўз навбатида, 2019 йил 1 апрелга қадар амалга оширилаётган лойиҳаларни танқидий кўриб чиқади ҳамда мақсадга мувофиқ, долзарб, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсад ва вазифаларига мос келадиган лойиҳаларнинг давом эттирилишини таъминлайди. 2019 йил 1 майга қадар “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш концепцияси лойихаси Президент Администрациясига киритилади.

 

Бу – муҳим! "Электрон ҳукумат" ишини тўхтатиб қўйиш ҳақида гап бораётгани йўқ. Электрон давлат хизматларини одатдаги тартибда кўрсатиш давом эттирилади.

 

Бунда келаси йилда барча давлат хизматларини фақат “Universal Mobile Systems” МЧЖ маълумотларни қайта ишлаш марказлари орқали тақдим этиш бошланади. Агентлик манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 майига қадар маълумотларни қайта ишлаш марказларига бўлган эҳтиёж ва уларнинг жойлашуви тўғрисида Президент Администрациясига таклифлар киритади. Моҳиятига кўра, оператор "Электрон ҳукумат" учун ҳисоблаш қуввати ва алоқа каналини таъминлайди.

 

Бундан ташқари, Электрон ҳукуматни ривожлантириш учун алоҳида божхона омбори ташкил этилади.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_