Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как сформировать и учесть резерв на гарантийный ремонт и обслуживание Памятка: на что бухгалтеру обратить внимание при смене адреса предприятия В каких случаях прекращается право аренды земельного участка Как сервис «Узнайте своих контрагентов» вредит добропорядочным налогоплательщикам Министерство финансов и ГНК услышали бухгалтеров и готовят необходимые меры

Электрон тижоратнинг Очиқ рақамли экотизими яратилади

18.11.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 17 ноябрь куни “Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжатга асосан электрон тижоратнинг “Очиқ рақамли экотизими” ахборот тизимлари мажмуаси (кейинги ўринларда – Рақамли экотизим) 2022 йил 1 июлдан бошлаб ишга туширилади.

 

Шундай тартиб ўрнатилмоқда, унга кўра:

  • Рақамли экотизимга интеграциялашган электрон тижорат платформаларида товарлар ва хизматларни сотиш тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилиши шарт. Нархи кўрсатилмаган товар ва хизматларни сотиб олиш бўйича битимлар тузишга йўл қўйилмайди;
  • 2024 йил 1 январга қадар Рақамли экотизимга интеграциялашган электрон тижорат платформалари операторлари учун фойда солиғи ставкаси 50%га камайтирилади;
  • товарлар (хизматлар) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар учун, улар Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига киритилган ёки киритилмаганлигидан қатъи назар, СКнинг 337 ва 467-моддаларига мувофиқ фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича пасайтирилган солиқ ставкалари қўлланилади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация портали маркази Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги Рақамли трансформация маркази этиб қайта ташкил этилди. Унинг зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • Рақамли экотизимни шакллантириш ва унинг оператори функцияларини бажариш;
  • мулкчилик шаклидан, идоравий ва тармоққа мансублигидан, ҳудудий жойлашувидан қатъи назар, электрон тижорат платформаларига ўзининг мижозлар базасидан тенг фойдаланиши ҳамда уларга хизматлар кўрсатиши учун шароитлар яратиш;
  • Рақамли экотизимнинг “эскроу” тизими функцияларини бажариши муносабати билан битта шахсий ҳисобварақдан ҳисоб-китоблар ва тўловлар ҳамда томонларнинг шартнома мажбуриятлари кафолатли (аккредитив тамойили бўйича) бажарилишини таъминлаш.

 

Марказга ДСҚ билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар Рақамли экотизим орқали солиқ органларига реал вақт режимида маълумотларни узатиш имконини берувчи электрон маълумотлар базаларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш топширилди.

 

Эльмира Сиразиева.