Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как платить налоги, работая в Узбекистане, но находясь за рубежом Как изменит учет товаров обязательная цифровая маркировка Оплатили за гостиницу иностранному специалисту: налоговые последствия

Электрошокер қандай бўлиши мумкин

02.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2020 йилдаги «Электрошок қурилмалар, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмаларнинг чиқиш параметрлари мувофиқлиги лозим бўлган нормаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 751-сон қарори қабул қилинди.

 

Нормалар «Қурол тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ тасдиқланган.

 

Қонуннинг 9-моддасида мазкур турдаги қурол белгиланган нормаларга мувофиқ келмаган ҳолатларда, унга тақиқ белгиланган. Қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш, сотиб олиш, ҳисобга олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекция қилиш, кўргазмага қўйиш, фойдаланиш, олиб қўйиш, йўқ қилиш, қуролни ва унинг ўқ-дориларини, асосий қисмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек мамлакат ҳудуди орқали транзит қилиш айланма ҳисобланади.

 

Электр токининг импульсли чиқиши электрошок қурилмаларининг шикастловчи омили ҳисобланади. У инсон организмида шикастловчи омилга жавобан қуйидаги клиник-физиологик реакцияларни юзага келтириши мумкин: электр токи таъсирида терининг куйиши, юрак-қон томир тизими ёки нафас олиш тизими функционал ҳолатининг бузилиши.

 

Чиқиш параметрлари нормалари шикаст етказиш даражасига қараб белгиланган. Улар қарорга иловада келтирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.