Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Энергетика вазирлиги электр ва газ бўйича лимитларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга

04.03.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2025 йилдаги «Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 16.04.2024 йилдаги 204-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида»ги 133-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга кўра, ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, Энергетика вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ истеъмолининг ойлик  базавий меъёрларнинг иситиш ва бошқа мавсумлардаги амал қилиш муддатларига ўзгартириш киритиши мумкин.

 

Базавий меъёрларнинг амал қилиш муддатларидаги ўзгаришлар вазирлик сайтида ва ОАВда эълон қилиниши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.03.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев