Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как перейти на НДС и налог на прибыль по расчетному пороговому показателю – читать на buxgalter.uzЧто изменится в налогообложении в 2021 году – читать на buxgalter.uzОплачивается ли «больничный», выданный частной клиникой – читать на buxgalter.uzКак не зависеть от банковского рабочего дня – читать на buxgalter.uzЕсли продавец при покупке через КПК не оформил ЭСФ и чек ККМ – читать на buxgalter.uz

Энергия самарадорлигини ошириш бўйича лойиҳалар янги жамғарма томонидан молиялаштирилади

14.10.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 9.10.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 640 -сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 10 июлдаги ПҚ-4779-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомда Жамғарманинг вазифалари, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек Жамғармани бошқариш тартиби назарда тутилган.

 

Президентнинг 10.07.2020 йилдаги ПҚ-4779-сон қарорига мувофиқ Жамғарма маблағлари:

  • бинолар ва кўп квартирали уйларда энергия самарадор технологиялар ва тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жорий этган ҳолда уларнинг энергия самарадорлигини ошириш, шу жумладан, иссиқлик ҳимоясини яхшилаш бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлашни молиялаштириш, шунингдек энергия аудитини ўтказиш;
  • энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш йўналишида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув марказлари ташкил этиш (бино ва иншоотларни қуришдан ташқари) ва семинарлар ўтказиш;
  • қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, иссиқлик насослари, рекуператорлар, реактив қувватни тикловчи қурилмалар (конденсатор батареялари), реле ҳимояси учун микропроцессор блоклари, частотали ўзгартиргичлар ва бир текис ишга тушириш қурилмаларини ишлаб чиқариш бўйича стартап-лойиҳаларни молиялаштириш, ишлаб чиқариш корхоналарининг устав жамғармалари (капиталлари) ҳамда корхоналарнинг лойиҳаларини шакллантиришда иштирок этиш;
  • Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси фаолиятини таъминлаш, унинг ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, уларни моддий рағбатлантириш;
  • Президентнинг "Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 22 августдаги ПҚ-4422-сон қарорининг 6-бандида кўрсатилган тадбирларни ўтказиш;
  • хўжалик юритувчи субъектларда энергия аудити ўтказиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • шаҳар транспортининг ёқилғи-энергетика самарадорлигини яхшилаш, шунингдек, энергия харажатларини камайтириш учун транспорт оқимларини ахборот ва имитацион моделлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича инновацион тадбирларни ўтказиш учун йўналтирилади.

 

Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига, банк ҳисобварақларига, давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрига эга.

 

Жамғарманинг асосий мақсади - иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда ҳамда аҳоли хонадонларида энергия самарадорлиги лойиҳаларини амалга оширишга инвестицияларни жалб қилиш ва молиялаштириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баходир Бухорий.