Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Энергияни текширувчилар сони кўпаяди

07.06.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.2016 йилдаги 175-сон Қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

 

 

Энди ёқилғи-энергетика ресурслари (ЁЭР) истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш қоидалари (7.08.2006 йилдаги 164-сон ВМҚ билан тасдиқланган) бўйича 2 минг тоннадан ортиқ (илгари – 6 минг тоннадан ортиқ) шартли ёқилғи истеъмолчилари мажбурий энергетика текширувларидан ўтказилади. Ёқилғи-энергетика ресурсларининг йиллик истеъмоли 2 минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи истеъмолчиларининг энергетика текшируви ЁЭР истеъмолчиларининг мурожаатига кўра ёки ёқилғи-энергетика ресурси норационал фойдаланилганда давлат назорати органларининг қарорига кўра ўтказилади.

 

Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидаларига (24.06.2014 йилдаги 169-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ҳам шундай ўзгартиришлар киритилди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.