Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Енгил саноат регламентга эга бўлди

23.05.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2016 йилдаги 148-сон Қарори билан Енгил саноат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.

 

Регламент ипак хом ашёси; шойи момиғи; калава (ип калава, аралаш, жун, ипак калава); тўқима, трикотаж ва нотўқима полотнолар (ичкийим, кийим, сочиқ, декоратив, мебель, пахмоқ полотнолар), пайпоқ-носки, тўқимачилик материалларидан тикилган буюмлар; тўқимачилик, нотўқима материаллар ва наматдан гилам қопламалари ҳамда буюмлари; бош кийимлар (трикотаж, тўқимачилик ва сунъий мўйнадан); тўқимачилик-галантерея буюмларига татбиқ этилади.

 

Регламент талаблари тиббиёт буюмлари, ҳунармандчилик буюмлари, сувенирлар, якка тартибдаги талаблар бўйича тайёрланган маҳсулотларга татбиқ этилмайди.

 

Техник регламентлар амалга жорий этилиши билан уларда кўрсатилган маҳсулотлар, ишлар ва хизматларни стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотади ва ихтиёрий тус олади.

 

Енгил саноат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент расмий чоп этилганидан кейин 6 ой ўтгач – 2016 йил 16 ноябрдан амалга киритилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 
тайёрлади.