Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ГНК аннулировал свидетельство плательщика НДС. Законно ли это? - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как установить онлайн-кассу и с ней работать- читать на buxgalter.uzПрезидент распорядился сократить бюрократические препоны - читать на buxgalter.uzКак вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uz

ЭНҲАТни жорий этиш масалалари хорижий мутахассислар билан муҳокама қилинади

28.08.2017

 

Президентнинг 14.08.2017 йилдаги Ф–5022-сон фармойиши билан мамлакатимизда электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг  автоматлаштирилган тизимларини (ЭНҲАТ) янада жорий этиш чора-тадбирлари қабул қилинди.

 

Мамлакатимизга «SAGEMCOM» (Франция), «Landis & Gyr» (Швейцария) ва «Elster Metronica» (ГФР) каби хорижий компанияларнинг вакиллари таклиф этилади. Улар билан ЭНҲАТни жорий этиш лойиҳасини амалга оширишга тааллуқли қатор масалаларни муҳокама қилиш кўзда тутилмоқда.

 

Ривожланган давлатлар ва жаҳоннинг етакчи компанияларининг ўрганилган тажрибасини инобатга олган ҳолда лойиҳа концепцияси ва ЭНҲАТга техник талаблар қайта кўриб чиқилади. Сўнгра туманлар (шаҳарлар) рўйхатини кўрсатган ҳолда тизимни жорий қилишнинг 3 босқичи белгиланади ва энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари, қўшимча асбоб-ускуналар ҳамда маълумотларни узатиш тизимларининг оптимал модделларини танлаш учун жой (маҳалла, даҳа, кўп квартирали уй) белгиланади.

 

Учрашувлар якунига кўра Президент аппаратига тегишли таклифлар киритилади.

 

Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таклифига биноан Сингапур Республикаси Миллий университети ҳузуридаги Электрон ҳукумат маркази мутахассислари мамлакатимизга келади. Улар билан музокаралар вақтида қуйидаги масалалар муҳокамаси кўзда тутилган:

  • АКТ соҳасини норматив-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш;
  • жамиятнинг ҳаётий муҳим соҳаларини, биринчи навбатда соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий ҳимоя, ишга жойлаштириш, коммунал хизмат кўрсатиш, транспорт хизматлари, алоқа соҳасини босқичма-босқич ахборотлаштириш ва автоматлаштириш;
  • АКТ соҳасида миллий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • Ўзбекистонда электрон ҳукуматни янада ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш;
  • кейинги ҳамкорлик бўйича битимлар тузиш.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.    

 

Олег Заманов,

экспертимиз.