Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ер кадастрига доир ахборотлар қандай олинади

01.06.2016

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 24 майда 2791-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжатда ер кадастрига доир ахборотнинг турлари, шакллари ва шакллантириш манбалари, шунингдек уни тайёрлашга қўйиладиган талаблар баён этилган.

 

Белгиланишича, ер кадастрига доир ахборот манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда – мурожаат этувчилар) уларнинг оғзаки ёки ёзма мурожаатномаси (бевосита, почта орқали ёки электрон ҳужжат шаклида) асосида тақдим этилиши мумкин.

 

Мурожаат этувчилар ер кадастрига доир ахборот бериш масалалари юзасидан, қоида тариқасида, тегишли ер участкасининг ўрнашган жойи бўйича туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига, ҳудудий ер ресурслари ва давлат кадастри органига ёки «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига мурожаат қилишга ҳақли.

 

Агар сўралаётган ахборот «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органида мавжуд бўлса, мурожаатномани қабул қилган ташкилот уни юқорида кўрсатилган тегишли ташкилотдан сўраб олади ҳамда мурожаат этувчиларга тақдим этади.

 

Юридик шахснинг мурожаатномасида унинг тўлиқ номи, жойлашган жойи (почта манзили), сўралаётган ахборотнинг аниқ тури, жисмоний шахснинг мурожаатномасида эса унинг Ф.И.О., яшаш жойи, сўралаётган ахборотнинг аниқ тури кўрсатилиши керак. Мурожаатнома ишончли вакил томонидан берилган бўлса, мурожаатномага унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

 

Мурожаатномаларнинг ва берилаётган ер кадастрига доир ахборотларнинг ҳисоби бундай ахборотни бераётган ташкилот томонидан махсус журналда юритилади. Ер кадастрига доир ахборот берилганлиги ҳақидаги маълумотлар журналга масъул шахс томонидан ахборот берилган кундан бошлаб бир иш куни ичида киритилади.

 

Мурожаат этувчиларга уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлмаган бошқа ер кадастрига доир ахборотларни бериш 1998 йил 28 августдаги 666-I-сон «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ ҳақ эвазига амалга оширилади.

 

Ер кадастрига доир очиқ ахборот барча мурожаат этувчиларга ҳеч қандай чекловларсиз берилади. Ер кадастрига доир фойдаланилиши чекланган ахборот фақат ер участкасининг эгасига, фойдаланувчисига, ижарачисига ва мулкдорига ёки уларнинг ишончли вакилига ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ ер участкасига бўлган ҳуқуқ ўтган бошқа шахсларга берилади. Мурожаат этувчилар бошқа шахсларга тегишли бўлган ер участкалари тўғрисидаги ахборотни ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси орқали олиши мумкин.

 

Ер кадастрига доир ахборот қоғоз ёки электрон ҳужжат шаклида мурожаатнома келиб тушган кундан бошлаб 5 кун ичида берилади. Сўралган ахборотни тайёрлаш ишларининг ҳажми кўп бўлган ёки уни бошқа ташкилотдан сўраб олиш лозим бўлган тақдирда ахборот бериш муддати 15 кунгача узайтирилиши мумкин. Бунда ахборот бериш муддати узайтирилганлиги ҳақида мурожаат этувчига ёзма равишда ёки электрон почта орқали хабар берилади.

 

Ҳужжатда мурожаат этувчиларга ер кадастрига доир ахборотни беришни рад этиш ҳоллари кўрсатиб ўтилган.

 

Ер кадастрига доир ахборотни беришни рад этиш тўғрисидаги хат мурожаат этувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда тақдим этилиши лозим.

 

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестрида, туман (шаҳар) ер кадастри дафтарида, кадастр йиғмажилдларида ёки бошқа манбаларда сўралаётган ер кадастрига доир ахборот мавжуд бўлмаса, бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма равишда маълум қилинади.

 

Мурожаат этувчилар берилган ер кадастрига доир ахборотда хатолар, ноаниқликлар аниқлаганда ёки унинг таркибидан норози бўлганда ушбу ахборот маълумотлари қайта кўриб чиқилишини талаб қилишга ҳақли. Аниқланган хато ва ноаниқликларни тўғрилаш маълумотларни берган ташкилот ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 30 майдаги 21-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.