Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzВозникает ли НДС при реализации остатков Как зарегистрировать здание, полученное при реорганизации Как заполнить отчетность по налогу с доходов в виде дивидендов и процентов Как изменить организационно-правовую форму предприятия

Ер муносабатларида нималар ўзгарди

01.07.2022

Читать на русском языке

Президент 29.06.2022 йилдаги «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-782-сон Қонунини имзолади.

 

Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ:

  •  «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига:

 

- Халқ депутатлари Кенгашининг ваколатлари кенгайтирилди. Жумладан, 24-модда қуйидаги қисм билан тўлдирилди ва унга кўра, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари жисмоний ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва олиб қўйилган ер участкаларида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

  • Ер кодексига:

- ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш тартибини белгилайдиган 37-1-модда билан тўлдирилди.

- 41-модданинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари ўзгартирилди. Янги таҳрирга кўра, жисмоний ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш фақат қонунда назарда тутилган компенсация тўла ҳажмда берилганидан кейин амалга оширилади. Илгари, ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун эгасининг хоҳишига кўра туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарори билан аввалги ер участкаси билан айнан бир хил ер участкаси ажратилгач, шу ер участкаси олиб берилаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар олиб қўйилаётган ер участкасининг ўрнига янги жойда уй-жой, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иморатларни қуриб берганидан кейин ҳамда бошқа барча зарарлар (шу жумладан бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланганидан кейин олиб қўйилиши мумкин эди.

 

Қонун билан бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 30.06.2022 йилда эълон қилинди ва расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.

 

Саодат Усманова.