7.12.2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Эркин Воҳидов хотирасига
Эркин Воҳидов хотирасига
13.12.2016

Биографик маълумот: Эркин Воҳидович Воҳидов (1936–2016 йиллар) – буюк ўзбек шоири ва ёзувчиси, давлат ва жамоат арбоби. Ўзбекистон Олий Кенгаши Қўмитаси раиси (1990–1995 йиллар), Олий Мажлиснинг Халқаро масалалар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси (1995–2005 йиллар), Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт қўмитаси раиси (2005–2009 гг.) лавозимларини эгаллаган. 1999 йилда шоир Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган. Эркин Воҳидов 30.03.2016 йилда 79 ёшида вафот этди.
Шоир таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш чоғида қуйидаги тадбирларни ўтказиш назарда тутилган:
- Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ўзбек тилида “Сайланма” асарларини, инглиз ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган шеърий тўпламларини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
- Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш;
- Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳайкалини яратиш ва уни белгиланган тартибда ўрнатиш;
- Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов яшаган уйда ёдгорлик лавҳаси ўрнатиш;
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Эркин Воҳидов ижодининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий конференция ўтказиш;
- мамлакатимиздаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар иштирокида учрашувлар, адабий кечалар ташкил этиш;
- республика театрларида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов асарлари асосидаги спектаклларни қайта саҳналаштириш;
- 2016 йил декабрь ойининг охирги ўн кунлигида Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган адабий-бадиий хотира кечасини ўтказиш.
Ҳужжатда Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбирларни ўтказиш бўйича Ташкилий Қўмитанинг таркиби тасдиқланган.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз
Читайте в свежих номерах

- Почему осложняется ликвидация представительств иностранных компаний в Узбекистане
- Как заполнять и отправлять годовую декларацию о совокупном доходе через персональный кабинет налогоплательщика
- Как уплачивать налог на прибыль у источника выплаты с доходов нерезидентов
- Как вести учет в маркетплейсе
- Новые лимиты для беспошлинного ввоза товаров «физиками»

- Утвержден порядок организации повышения квалификации специалистов отечественных предприятий за рубежом
- Составление штатного расписания для инженерно-технического состава
- Как совместителя перевести на основное место работы
- Сделать выбор
- О справках, пособиях, пенсии для самозанятых, накоплениях в наследство и выезде на ПМЖ…