Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как оформлять ЭСФ на сельхозпродукцию для применения нулевой ставки НДС по №УП-153 Итоги II Республиканского форума финансовых специалистов (НСФО, сертификация бухгалтеров, профстандарты, исламские финансы) Пособие по временной нетрудоспособности (больничные)

Ёш маҳкумларни рақамли касбларга ўргатиш келажакда уларга ёрдам беради

02.04.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 27.03.2026 йилдаги ПҚ-117-сон қарорида жазони ижро этиш муассасаларида ёшларни замонавий касбларга ўқитиш чора-тадбирлари белгиланган.

 

Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган 18 – 30 ёшдаги маҳкумларни замонавий рақамли касбларга ўқитишнинг асосий мақсадлари: 

  • тасдиқланган ўқув дастурлари доирасида билим олиш ва замонавий рақамли касбларни эгаллаш;
  • замонавий рақамли касбларни эгаллаш учун зарур бўлган даражада хорижий тилларни (инглиз, рус, хитой ва бошқалар) ўргатиш;
  • меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни эгаллаш учун унда меҳнат кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш;
  • касбга йўналтириш орқали индивидуал ривожланиш, жамоада ишлаш ва мулоқот маданиятини шакллантириш.

 

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун «Иккинчи имкон» ижтимоий реабилитация миллий лойиҳаси амалга оширилади.

 

Лойиҳа доирасида биринчи босқичда 2026 йил 1 июндан бошлаб Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги жазони ижро этиш муассасаларида, 2027 йил 1 мартдан бошлаб республиканинг бошқа ҳудудларида ёшларни ўқитиш курслари йўлга қўйилади. Бунда:

  • курслар 8 – 12 ойлик интенсив ўқув дастурлари асосида ташкил этилади;
  • ўқишга ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятларни содир этган ёшлар жалб этилади, ахборот технологиялари ёрдамида жиноят содир этган шахслар бундан мустасно;
  • ўқув курслари ишчи гуруҳ ўрганишлари натижасида аниқланган ёшларнинг қизиқишлари ва иқтидоридан келиб чиққан ҳолда гуруҳларга бўлинган ҳолда ташкил этилади;
  • ўқув курслари якунлари бўйича тегишли дастурларни ўзлаштирган шахсларга сертификатлар электрон шаклда берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.03.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова