Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Ёш математиклар ўқув маркази ташкил этилади

10.07.2019

Читать на русском языке

 

Унда мактаб, лицейларнинг ўқувчилари, ОТМнинг талабалари ва докторантлар учун курслар  ташкил этилади, математика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тайёрланади. Бу Президентнинг 2019 йил 9 июлдаги қарорида назарда тутилган, унинг матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Марказ Ўзбекистон Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти тузилмасида фаолият кўрсатади. Бу ягона таркибий ўзгартириш эмас, шунингдек институтда:

  • ўтказиладиган илмий тадқиқотлар самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, илмий кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот фаолиятини таълим жараёни билан интеграциялаштиришни таъминлаш учун масъул бўлган Институт илмий раҳбари – директорнинг илм-фан бўйича ўринбосари;
  • алгебра ва унинг татбиқлари, дифференциал тенгламалар ва унинг татбиқлари, чизиқсиз тизимлар, динамик тизимлар ва уларнинг татбиқларини математик моделлаштириш, стохастик таҳлил, тиббий-биологик информатика, ҳисоблаш математикаси йўналишлари бўйича илмий лабораториялар ташкил этилади.

 

Математика фанини янада ривожлантириш  ва институт фаолиятини такомиллаштириш вектори тегишли мақсадли дастурда белгиланган. Уларнинг ижро этилиши юзасидан шахсий масъулият Фанлар академияси президенти ва вице-президентларига юклатилди.  Шунингдек, 2020-2024 йилларда Институтнинг илмий-тадқиқот ишлари дастури тасдиқланди, ҳар йили календарь дастурлари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

 

2020 йилдан бошлаб илмий лабораториялар ва илмий ходимларнинг фаолияти рейтинг тизими асосида ҳар йили Фанлар академияси Раёсатининг қарори бўйича ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан баҳоланади. Шу муносабат билан институтнинг 2021 йилгача мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди.

 

2020 йил 1 январдан бошлаб Олий таълимдан кейинги таълимда стажёр-тадқиқотчилар институти ташкил этилади. У ерга олий таълимдан кейинги таълим институтида ўқиш учун ажратиладиган қабул квотасининг ярмидан кам бўлмаган миқдордаги қабул квотаси ажратилади.

 

24 май куни Президентнинг илмий жамоатчилик ва ОТМ ректорлари билан ўтказилган учрашувда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши  ташкил этилади. У мазкур соҳада ягона давлат сиёсатини шакллантиради, маъмурий, мувофиқлаштириш ва эксперт-талил қилиш функцияларини бажаради.

 

Олег Заманов.