Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

"Ёшлар дафтари"га киритилганларга ўқиш учун компенсация тўланади

24.07.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 23.07.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 450-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Биринчидан, Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, тўлдирилишича, касб-ҳунар коллежи оиласи "Темир дафтар"га киритилган ўқувчи ёшларга олти ойдан кўп бўлмаган муддатдаги ишлаб чиқариш амалиёти даври учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратади.

 

Иккинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори қуйидаги мазмундаги 32-банд билан тўлдирилди: "Ёшлар дафтари"га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкини ижарага олишда ижара тўловлари бўйича Президентнинг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармонига 1-иловада белгиланган имтиёзлар қўлланилиши таъминлансин”.

 

Учинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарорининг 3-банди 7-хатбошисига ўзгартиришлар киритилди. Айнан, белгиланишича, "Ёшлар дафтари"га киритилган Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари "Темир дафтар"га киритилган оилалар фарзандларининг тўлов-контракт суммасининг 50%игача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб бериш учун фодаланилади. Шунингдек, бу мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган "Ёшлар дафтарига" киритилган ёшларга (илгари - мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган "Ёшлар дафтарига" киритилган оилалар фарзандлари) ҳам таллуқли.

 

Бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум