Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Кому нужно вести Журнал учета счетов-фактур – читать на buxgalter.uzКогда неподписанные ЭСФ будут подтверждены – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил: как стать налоговым резидентом досрочно – читать на buxgalter.uzЧто делать, если работница не хочет уходить в декрет – читать на buixgalter.uzЧто делать, если счет-фактуру не выставили в срок – читать на buxgalter.uzМинфин рекомендует: как правильно учитывать скидки – читать на buxgalter.uzКак получить валюту за экспорт через интернет – читать на buxgalter.uz

Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди

07.07.2020

Читать на русском языке

 

Тегишли ҳужжатлар Президент томонидан 30 июнь, Ёшлар кунида имзоланди (30.06.2020 йилдаги ПФ–6017-сон Фармон ва ПҚ–4768-сон қарорга қаранг).

 

Ёшлар ишлари агентлиги – ёшларга оид давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи, ёшларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширувчи давлат бошқарув органи. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Агентликнинг бошқармалари, туманларда (шаҳарларда) бўлимлари ташкил этилади.

 

Янги идоранинг вазифалари норма ижодкорлиги, тарбиявий ва маънавият ишларини амалга ошириш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хорижда билим олишига, ишга жойлашишига, бизнесини йўлга қўйишга кўмаклашиш ва бошқалардан иборат. Бунда Агентлик:  

а) ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар учун мажбурийдир;

б) давлат органлари ва ташкилотларига ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича НҲҲ ва дастурларнинг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш талаби билан сўров юбориш ҳуқуқига эга;

в) давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига ёшлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни бартараф  этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;

г) қуйидагилар келишилади: 

  • давлат қарашли ва давлат улуши иштирокидаги олий ўқув юртларида ёшлар билан ишлаш филиалларининг проректор ёки директор ўринбосарлигига номзодлар (лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш);
  • ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган НҲҲ лойиҳалари.

 

Агентлик тузилмасида қуйидагилар фаолият юритади:

  • Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ёшларга оид кўрсатувларни тайёрлаш йўналишида фаолият юритувчи ОАВ ва нашриётлардаги улущлари негизида ташкил этилган «Yoshlar media xoldingi» АЖ;
  • Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти, унинг тузилмаси янгиланади ва вазифалари белгиланади.

 

Ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди ва уни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди. Дастурда ёшлар лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, турли ўқув, ижодий ва амалий тадбирларни ташкил этиш назарда тутилган. Бундан ташқари, Агентлик томонидан мактабларда мусиқа, спорт ва IT-тўгараклар ташкил этилади, кутубхоналар бадиий адабиётлар билан таъминланади.

 

Ёшлар ўртасида ишсизликни камайтириш ҳамда уларни ижтимоий ҳаётга жалб этиш мақсадида қуйидагилар тузилади:

  • ҳақ тўланадиган жамоат ва мавсумий ишлар билан шуғулланадиган фидойи ёшлар отрядлари;
  • ёзги таътил вақтида ҳақ тўланадиган қурилиш ишларига жалб этиладиган олий ўқув юртлари талабаларидан ташкил этиладиган ёшлар қурилиш отрядлари;
  • қаровсиз ва ёлғиз кексаларга ёрдам кўрсатиш, ногирон ва имконияти чекланган фуқароларга кўмаклашиш, шунингдек тарбияси оғир ёшлар билан ишлаш учун кўнгилли ёшлардан иборат волонтёрлик гуруҳлари.   

 

2021 йил 1 январдан бошлаб «Yoshlar–kelajagimiz» жамғармаси ўзининг, шу жумладан филиаллари тузилмаси ва штатини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга бўлган ННТ сифатида қайта ташкил этилади. Тегишинча, кейинги йилдан бошлаб жамғарма тадбирларни молиялаштириш, давлат дастури доирасида ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун субсидия ва компенсациялар бериш бекор қилинади. Банклар томонидан бозор тамойиллари асосида кредитлар расмийлаштирилади, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан фоиз ставкаси МБ асосий ставкасининг 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тўланади. Бу ёш тадбиркорлар бизнес лойиҳалари учун ажратилган суммаси 2 млрд сўмдан, фоиз ставкаси МБ асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмайдиган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитларига тааллуқли бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.