Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Ёшлар ишлари агентлиги Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилди

24.01.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 20.01.2024 йилдаги ПФ-18-сонли  «Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

 

Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидан Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилди.

 

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилди. 

 

Спорт вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги тегишлиги бўйича Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Спорт вазирлиги ҳамда  унинг тизимидаги бюджет ташкилотлари ҳузурида, Ёшларга оид  давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ҳузурида маблағларни шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг амалдаги тартибини тўлиқ сақлаб қолган ҳолда юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари жамғарма сифатида фаолият юритади.

 

Спорт соҳасига ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари, шунингдек, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан барпо этиладиган ёшларга оид инфратузилма спорт объектлари ва иншоотларнинг лойиҳа ҳужжатлари тегишлича Спорт вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги билан мажбурий равишда келишилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.01. 2024 йилдан кучга кирди.