Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Ёшлар учун имтиёзли кредитлар, уй ҳайвонлари ва коворкинглар

29.06.2018

Читать на русском языке

Президентнинг 27.06.2018 йилдаги Фармони билан «Yoshlar – kelajagimiz» давлат дастури тасдиқланди. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Ёшлар бизнес юрита бошлаш учун қандай қилиб имтиёзли кредит ва лизинг оладилар

 

Имтиёзли шартларда кредит ёки мол-мулкни лизингга олиш учун ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳалари манзилли рўйхатига кириш талаб этилади. Манзилли рўйхатларни туман (шаҳар) ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш комиссиялари шакллантирадилар. Комиссия таркибига қуйидагилар киради:

  • ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари – комиссия раиси;
  • ёшлар масалалари бўйича ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғи ўринбосари;
  • Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши раиси;
  • Савдо-саноат палатаси (ССП) ҳузуридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази туман (шаҳар) бўлинмаси раҳбари.

 

Комиссиялар ҳар бир уй хўжалиги билан танишиш, мавжуд инфратузилмани инвентаризация қилиш, ёшлар шуғулланиш истагини билдирган меҳнат фаолияти турини таҳлил қилиш ниятида уйма-уй юрадилар. Бунда имтиёзли кредитлар ва лизингга талабномалар сараланади, шунингдек тасдиқланадиган параметрлар доирасида манзилли рўйхатлар шакллантирилади.

 

Сўнг манзилли рўйхатларни республика комиссияси 2018 йил 1 августгача ва кейинги йилларда – 25 декабрдан кечикмасдан тасдиқлайди. Бизнес-режа тузиш жараёнини енгиллаштириш учун ССП банклар билан биргаликда ҳамда Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда намунавий бизнес-режаларни ишлаб чиқади.

 

Ёшлар иттифоқи ҳузурида ташкил этилган «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармасидан олинган маблағлар ҳисобига имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипак йўли» АИТБ, Халқ банки АТ ва «Ҳамкор банк» АТБ орқали амалга оширилади.

 

Кредит ва лизингга бериш шартлари қуйидагича:

 

Олувчилар

Мақсад

Ставкаси

Муддати ва имтиёзли даври

а) ёшлар тадбиркорлиги субъектлари

 

– юридик шахс ташкил этмасдан (якка тартибдаги тадбиркор сифатида) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган 30 ёшга тўлмаган ёш фуқаролар;

 

– муассислари 30 ёшга тўлмаган ёш фуқаролар бўлган юридик шахслар;

 

б) 50% ва ундан кўпроқ муассислари 30 ёшга тўлмаган ёш фуқаролардан иборат бўлган тадбиркорлик субъектлари;

 

в) яратиладиган иш ўринларининг 70%идан кам бўлмаган қисмини 5 йил давомида ёшларни иш билан таъминлаш учун тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвесторлар.  

Ёшларнинг бизнес ташаббуси, стартапи, ғояси ва лойиҳасини амалга ошириш

йиллик 7%

5 йил муддатга 12 ойгача имтиёзли давр билан

 

 

Жамғарманинг ёшлар бизнесига бевосита қўйилмалари

 

Кредит беришдан ташқари, Жамғарма ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳаларида муассис сифатида бевосита иштирок этади. Бунда Жамғарма улуши 50%дан ошмайди. Кейинчалик Жамғарма улушини 5 йил давомида реализация қилади.

 

Шу билан бир қаторда, банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун:  

  • 20 тагача парранда ва қуён боласи;
  • 5 та майда қорамол;
  • 2 та йирик қорамол сотиб олиш учун пул берилади.

 

Уларнинг қиймати келишилган муддатларда қайтарилиши керак (бунда кредит ҳақида эмас, қарз ҳақида сўз бораётган кўринади).

 

Муҳим шарти: ёшлар чорвачилик юритиш бўйича тегишли кўникмаларга эга бўлишлари керак. Бироқ ҳар қандай ҳолатда Жамғарма ҳайвонларни боқиш ва уларни кейинчалик реализация қилишда кўмаклашади.

 

 «Yosh tadbirkorlar» коворкинг-марказлари ҳамда «Yoshlar mehnat guzari» савдо-маиший ва кичик ишлаб чиқариш майдонлари комплекслари

 

Маълумот учун: коворкинг (инглизча «co-working» – «биргаликда ишлаш») – турли иш билан банд бўлган кишилар меҳнатини умумий маконда ташкил этишга ёндашув, жамоа офиси.

 

 «Yosh tadbirkorlar» коворкингларида ёш тадбиркорлар имтиёзли шартларда бинолар, офис техникаси ва сарфлаш материалларини ижарага олишлари, Интернетдан фойдаланишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, уларга бизнес-режалар ишлаб чиқишда, маслаҳат, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатишда ёрдам берадилар, шунингдек форумлар, мастер-класслар ва семинарлар ўтказадилар.

 

Коворкинглар барча туманлар (шаҳарлар)да, «Yoshlar mehnat guzari» комплекслари эса фақат меҳнат кучи ҳаддан зиёд бўлган туманларда ташкил этилади. Улар давлат-хусусий шериклик шартларида қурилади.

 

Ҳокимликнинг ҳиссаси

«Yoshlar – kelajagimiz» жамғармасининг ҳиссаси

Хусусий инвесторнинг ҳиссаси

– «Yosh tadbirkorlar» коворкинг-марказлари ва «Yoshlar mehnat guzari» комплексларини, шунингдек, бошқа объектларни қуриш (жойлаштириш) учун хусусий инвесторларга, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри музокаралар орқали ер участка (бўш бино)ларни доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратади;

 

– «Yosh tadbirkorlar» коворкинг-марказлари ва «Yoshlar mehnat guzari» комплексларини муҳандислик коммуникацияларига, жумладан, электр, газ ва сув таъминоти тармоқларига олиб боришни ва улашни туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан таъминлайди.

– «Yosh tadbirkorlar» коворкинг-марказлари ва «Yoshlar mehnat guzari» комплекслари қурилиши қийматининг 30%игача бўлган қисмини молиялаштиришда мазкур маблағларни уларнинг устав жамғармаси (капитали)га кейинчалик капиталлаштирган ҳолда иштирок этишга ҳақли.

 

– «Yosh tadbirkorlar» коворкинг-марказлари ва «Yoshlar mehnat guzari» комплекслари қурилиши қийматининг камида 70%ини молиялаштиради, уларнинг келишилган муддатларда ва намунавий лойиҳаларга мувофиқ қурилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминлайди;

 

– Давлат дастури иштирокчиси бўлган ёш тадбиркорларга «Yosh tadbirkorlar» коворкинг-марказлари ва «Yoshlar mehnat guzari» комплексларида жой беради, уларга мақбул нархларда хизматлар кўрсатади, шунингдек, уларда иш ўринлари умумий сонининг камида 70%и миқдорида банд бўлмаган ёшларни ишга қабул қилиш шарти билан мустақил равишда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этади;

 

– Жамғарманинг туман ва шаҳар филиалларини жойлаштириш учун «Yosh tadbirkorlar» коворкинг-марказларидаги хоналарни бепул тақдим этади;

 

– «Yosh tadbirkorlar» коворкинг-марказлари ва «Yoshlar mehnat guzari» комплексларини сақлаб туриш уларнинг маблағи ҳисобидан амалга оширилади.

 

Бу – муҳим! «Yosh tadbirkorlar» коворкинг-марказлари ва «Yoshlar mehnat guzari» комплексларини қуришга йўналтириладиган маблағлар хусусий инвесторларнинг солиқ солинадиган базасидан чегириб ташланади.

 

Самир Латипов.