Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzНа каких условиях контракта можно применить нулевую ставку НДС при экспорте товара и его доставке До 10 октября успейте исправить ошибки в чеках онлайн-ККТКакие экспортеры получат льготы после 1 ноября 2022 года Как отразить в бухучете и налоговой отчетности выплаты работникам на лечение Какие доходы в виде материальной выгоды включаются в совокупный доход

Ёшларнинг АТ соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратилади

15.08.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 12.08.2022 йилдаги “Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

2022 йил 1 октябрдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади.

 

Белгиланишича, тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган депозитлар ҳисобидан ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади.

 

Таълим кредити БҲМнинг 65 бараваригача миқдорда 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади. Таълим кредити расмийлаштирилиши ва унинг қайтарилишида кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахслар биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади.

 

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олишга ажратиладиган таълим кредити учун гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

 

АТ соҳасида таҳсил олиш учун ёшларга таълим кредити Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти бўлган ташкилотларнинг ўқув курсларида таълим олиш учун ажратилади. Бунда, ахборот технологиялари соҳасида таълим берувчи резидент ташкилотлар реестри IT-парк томонидан электрон ахборот тизими шаклида юритилади ҳамда зарур ҳолларда тижорат банклари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан интеграция қилинади.

 

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб АТ “Халқ банки”, АТ “Алоқа банк” ва “Микрокредитбанк” АТБ иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харид қилиш учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратишни бошлайди.

 

Бунда компьютер харид қилиш учун ажратиладиган истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача қисми Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади.

 

Лола Абдуазимова.