Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Этноспорт қандай ривожлантирилади

26.05.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 25.05.2022 йилдаги «Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Мамлакатимизда миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини (этноспорт) тарғиб қилиш ва оммалаштириш, болалар ва ўсмирларни уларга кенг жалб қилиш мақсадида, шунингдек Президентнинг 17.06.2021 йилдаги ПҚ–5149-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

  • Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури;
  • Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастурини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси».

 

Президентнинг 11.04.2022 йилдаги «Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–201-сон қарори билан 2023 йил 1 мартдан бошлаб миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий қилинади.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгашига қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

  • оммавий спорт мусобақалари ташкил қилинадиган этноспорт турлари рўйхатини тасдиқлаш;
  • 2023 йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида этноспорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш учун зарур маблағлар кўпайтирилиши ҳамда ажратилишини таъминлаш;
  • 2023 йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилишини таъминлаш;
  • алоҳида этноспорт турини ривожлантириш мақсадида спорт федерация (ассоциация)ларини ташкил қилиш чораларини кўриш.

 

2023 йил 1 мартдан бошлаб этноспорт турлари бўйича мусобақалар ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилади. Хусусан, Тошкент шаҳрида ҳар йили этноспорт турлари бўйича «Uzbekistan Ethno Games» республика фестивали, Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинади. Бунда «Ичан қалъа» мажмуасида фестивалнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари ўтказилади.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах