Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли в договоре аренды указывать минимальные ставки арендной платы Как создать «гибридный счет-фактуру» в сервисе DIDOX.UZ Внимание: изменения в условиях просмотра публикаций Как учитывать списание ГСМ

Европа инвестиция банки Ўзбекистонга келмоқда

15.01.2018

 

Президентнинг 4.01.2018 йилдаги ПҚ-3458-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ва Европа инвестиция банки ўртасида Ўзбекистон ҳудудида ЕИБнинг фаолият олиб бориши тўғрисидаги Ҳадли битим имзоланди.

 

Мазкур халқаро шартнома 2017 йилнинг 13 октябрида Вашингтон (АҚШ) шаҳрида имзоланган ва ЕИБнинг Ўзбекистондаги  фаолиятининг, шу жумладан, молиялаштириш ва техник ёрдам тақдим этишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ЕИБ билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва битимни амалга оширишда масъул орган этиб тайинланди.

 

Маълумот учун: Европа инвестиция банки 1958 йилда ташкил этилган. Унинг устав капитали иштирокчи мамлакатларнинг бадаллари ҳисобига шакллантирилади ва 232 млрд еврони ташкил этади. Ўзбекистон – Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан бир қаторда ЕИБ билан ҳамкорлик қилувчи тўртинчи давлат ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 4.01.2018 йилда кучга кирди.


Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


 

Олег Заманов.