Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Ёза олмайсизми – оғзаки жавоб беринг

23.01.2019

Читать на русском языке


Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди (22.01.2019 йилда 2780-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган). I ва II гуруҳ ногирони бўлган талабаларнинг оралиқ ва якуний назорат ишларини ёзма шаклда бажариш қобилияти мавжуд бўлмаганда улар оғзаки имтиҳон топширадилар.  

 

Шу ўринда университет билимларни назорат қилишнинг ёзма шаклига катта аҳамият беришини қайд этиб ўтамиз. Ўз фикрини қоғозда баён этиш кўникмасини ривожлантиришдан ташқари, бу холис баҳо қўйилишини таъминлаш имконини беради. Ўқитувчи оралиқ ва якуний назорат ўтказиш жараёнида талаба билан мулоқотга киришмайди, шунингдек кимнинг ишини текшираётганини билмайди.  

 

Қабул қилинган ҳужжатда белгиланишича: I ва II гуруҳ ногирони бўлган талаба оралиқ ва якуний назорат ишларини ёзма шаклда топшира олмаса, у имтиҳон бошлангунга қадар ўқув ишлари бўйича проректорга мурожаат қилиши керак. Буни тасдиқлаш учун тиббий маълумотнома ёки ТМЭКнинг хулосаси ҳам талаб этилади.

 

Ёзма оралиқ ва якуний назорат иши ўрнига ректор буйруғи билан тузилган махсус комиссия уни оғзаки шаклда қабул қилади. Комиссия унинг аъзоларининг камида 2/3 қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади, унинг қарорлари эса баённома билан расмийлаштирилади.

 

Ногиронлиги бўлмаган, бироқ соғлиғининг ҳолатига кўра назорат ишини топшира олмайдиган (масалан, қўли синиб қолган) талабаларга Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ўқув ишлари бўйича проректор билан келишган ҳолда академик қарздорларга такроран ўзлаштириш учун бериладиган бир ойлик муддат давомида оралиқ ёки якуний назорат ишини топширишга рухсат беради. Бунда академик қарздорлардан фарқли равишда, мазкур талабалар оралиқ ва якуний назорат ишлари учун белгиланган энг юқори баллдан (яъни талаба ҳақиқатда тўплаган баллардан, таҳр.) 55% кўп балл олишлари мумкин.

 

Касаллик туфайли бир ойлик муддат ичида назорат ишини қайта топшириш имкони бўлмаса, академик таътил расмийлаштириш зарур бўлиши эҳтимол.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.