Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

“Фахрий фуқаро” - чет элликнинг алоҳида мақоми

06.08.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 5.08.2019 йилдаги “Фахрий фуқаро” мақомини бериш тартиби тўғрисида”ги 648-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида хабар берди.

 

Мақом иқтисодиёт, фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига катта инвестиция киритган, шунингдек Ўзбекистонда хайрия фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.

 

Ушбу мақом Президент ташаббуси билан берилиши мумкин. Бунда қарор Сенат томонидан қабул қилинади, гувоҳнома эса Сенат раиси томонидан имзоланади ва топширилади.

 

Агар мақом бериш тўғрисидаги таклиф давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан берилган бўлса, қарор тегишлича Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинади. Бунда гувоҳнома Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан имзоланади ва топширилади.

 

Мақом Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун асос ҳисобланмайди.