Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

«Фахрий мураббий» ордени таъсис этилди

12.06.2020

Читать на русском языке

9.06.2020 йилдаги «Фахрий мураббий» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги ЎРҚ-622-сон Қонун эълон қилинди.

 

«Фахрий мураббий» ордени билан фуқаролар ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда қўшган ҳиссаси ҳамда қуйидаги хизматлари учун мукофотланадилар:

  • ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни турли таҳдидлар ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, адашган ёшларни тўғри йўлга қайтариш бўйича манзилли ишларга уларни васийликка олиш орқали бевосита ҳисса қўшганлиги;
  • профилактик ҳисобда турган, ҳуқуқбузарлик содир қилишга ва салбий иллатга мойил бўлган ёшларда соғлом дунёқарашни, Ватанга меҳр ҳамда садоқат туйғуларини шакллантиришда мураббий сифатидаги алоҳида хизматлари;
  • уюшган ёшларни ҳамда кам таъминланган, эҳтиёжманд ва камбағал оилалар фарзандларини касб-ҳунарларга ўргатиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги фидойилиги;
  • ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилаларда меҳр оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, нотинч ва ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни тиклаш, ёлғиз аёлларга ҳаётда мустақил бўлишга кўмак бериш ҳамда «Соғлом оила – соғлом жамият» деган эзгу ғояни ижтимоий ҳаётга кенг татбиқ этишда кўрсатган жонбозлиги;
  •  маҳалласида ёшлар учун беғараз асосда мактаб, боғча, маданият ва спорт иншоотларини барпо этганлиги ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкиллаштиришга раҳбарлик қилганлиги;
  • туманларни (шаҳарларни) ёт ғоялардан холи ҳудудга айлантиришга қаратилган ижтимоий ва маънавий-маърифий ишларда эришган юксак натижалари ҳамда ибратли фаолияти учун.

 

Орден билан мукофотланган шахслар 40 БҲМ миқдоридаги бир марталик пул мукофотини олади, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланади.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 10.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.