Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак вернуть деньги, перечисленные по ошибке не на тот счет Как облагаются налогами денежные переводы из-за рубежаКак организовать работу, чтобы оформление ЭСФ на маркированный товар не стало источником проблем

«Фан ва турмуш» журналига ҳомийлик ёрдами кўрсатилади

02.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 518-сон “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг «Фан ва турмуш» журнали фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Қуйидагилар журналнинг вазифалари этиб белгиланди:

  • мамлакатимизнинг илм-фан, илмий салоҳият, фан ва техника соҳасидаги ютуқларини оммалаштириш ва тарғиб қилиш;
  • фан ва техника соҳасидаги энг долзарб янгиликларнинг моҳиятини илмий-оммабоп шаклда халқимизга, айниқса ёш авлодга етказиш;
  • мамлакатимизда илм-фанни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлардан аҳолини, айниқса ёш авлодни мунтазам хабардор қилиб бориш;
  • янги технологияларни яратиш ва технологик ишланмалар ишлаб чиқарилишида кўмак бериш.

 

Қуйидагилар журнал фаолиятини молиялаштиришнинг манбалари ҳисобланади:

  • сотув, обуна ва рекламадан тушадиган маблағлар;
  • Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, жумладан, мақсадли грантлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия институтлари ва бошқа институтларнинг, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат билан «Фан ва турмуш» журнали фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳомий ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

 

Т/р

Ҳомий ташкилотнинг номи

Ҳомийлик хайрияларининг миқдори (млн.сўм.)

1.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

25,0

2.

«Ўзпахтаёғ» АЖ

25,0

3.

«Ўзфармсаноат» ДАК

25,0

4.

«Навоий кон-маталлургия комбинати» ДК

25,0

 

 Ҳужжат 24.07.2017 йилда расман эълон қилинган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Моҳина Мирзаева.