Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как приостановить аренду в период карантина – читать на buxgalter.uzДва монитора и другие лайфхаки по работе с "первичкой" – читать на buxgalter.uzГосорганы отвечают на вопросы по карантину – 2 – читать на buxgalter.uzКак продлить ЭЦП, «сидя на диване»

Фармацевтика маҳсулотларини «сирли харидор» мониторинг қилади

30.01.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4554-сон қарорида янги тартиб белгиланган.

 

Ушбу тартибга мувофиқ 2020 йил 1 июлдан бошлаб маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими босқичма-босқич жорий этилади ва унда қуйидагилар кўзда тутилади:

  • аҳоли жон бошига нисбатан даромадлар даражаси юқори, ўртачадан юқорироқ ва ўртачадан пастроқ бўлган давлатлар гуруҳига кирувчи камида 10 та референт мамлакатларни танлаш;
  • дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда айни бир ишлаб чиқарувчининг ҳудди шундай фаол моддага эга дори воситасининг ишлаб чиқарувчи мамлакатда, референт мамлакатларда ва Ўзбекистон Республикасида сотиш нархларини рўйхатдан ўтиш гувоҳномаси эгаси ёки унинг ишончли вакили томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилиши;
  • дори воситасининг ҳар бир савдо номи учун белгиланган энг юқори нархини қайд этиш ва бошқалар.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепцияси;
  • 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари дастури.

 

2020 йил 1 июлдан бошлаб «фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори» институти жорий этилади. Унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар томонидан рецептларни ёзиш ва дори воситаларининг савдо номи учун чекланган нархларни шакллантириш жараёнини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш;
  • маълумот тўплаш ва мониторинг қилиш;
  • маълумот тўплаш ва мониторинг қилишга тегишли ваколатли органлар ходимларини ҳам, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа шахсларни ҳам жалб этиш ва бошқалар.

 

Агентлик 2020 йил 1 мартга қадар референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартибини ва референт мамлакатлар рўйхатини тасдиқлайди. 1 июлга қадар Асосий дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун чекланган нархлар қайд этилишини таъминлайди.

 

2020 йил 1 июлга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қуйидагилар тасдиқланади:

  • мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ушбу талабни бузган тиббиёт ташкилотлари ходимларига нисбатан қўлланиладиган жавобгарлик чоралари назарда тутилган ҳолда, Дори воситаларининг халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом;
  • «Фармацевтика маҳсулотларининг сирли харидори» институтини жорий этиш доирасидаги тадбирларни ташкил этиш тартиби;
  • 2020 йил 1 июлга қадар белгиланган тартибда Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган дори воситаларининг ўзаро алмашинуви тўғрисидаги низом.

Вазирлар Маҳкамасига 2020 йил 1 майга қадар Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига қуйидагиларни назарда тутувчи Қонун лойиҳасини киритиш топширилган:

  • дори воситаларига рецептлар ёзиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузганлик учун тиббиёт ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарликни жорий этиш;
  • тиббиёт ходимлари томонидан муайян дори воситаларини тайинлаш ва бериш учун фармацевтика ташкилотлари ва дорихоналардан молиявий мукофотлар ёхуд моддий ёки номоддий кўринишдаги ҳар қандай бошқа рағбатлар олишига тақиқ қўйиш юзасидан «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

 

Константин Мосин.