Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:План главбуха на июль 2022 года Как исправить ошибку в чеке ККТ с учетом новых норм Какие расходы работодателя не являются доходами работников Как писать объяснительную при выездной проверке

Фармацевтика техник университетини ривожлантириш учун – $83,7 млн

19.05.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2022 йилдагиTashkent Pharma Parkинновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 263-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4574-сон қарори билан Тошкент вилояти Зангиота туманида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш назарда тутилган.

 

Кластер ўз ичига ўз инфратузилмасига эга бўлиб, унга илмий-тадқиқот марказлари ва лабораториялар, ўқув-илмий лабораториялари ва виварийлар, фармакопея маркази, меҳмонхонага эга симпозиумлар маркази, талабалар, ўқитувчилар ва чет эллик ходимлар учун турар жой, спорт-соғломлаштириш мажмуаси, сув ҳавзаси ва стадион киритилган Фармацевтика техник университетини ташкил этишни олади.

 

Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, косметология, тармоқ ва бизнесни бошқариш соҳаларида халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлаш;
  • фармацевтика тармоғида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган инновацион ва самарали таълим дастурлари ва ўқитиш шаклларини жорий этиш;
  • таълим ва фаннинг узлуксизлиги ва узвийлиги, шунингдек, уларнинг жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятга интеграциялашуви ҳисобига мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга ошириш;
  • фармацевтика таълими, фан ва ишлаб чиқаришнинг яқин интеграцияси учун шарт-шароитлар яратиш ва бошқалар.

 

Кластернинг ўқув қисмини яратиш бўйича лойиҳани молиялаштириш учун Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожлантириш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) Ўзбекистонга 40 йил муддатга 10 йиллик имтиёзли давр билан $83,7 млн миқдорида кредит тақдим этди.

 

Университетда таълим жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул қилиш шартлари, таълим олиш шакли ва таълим тили ҳамкор университетлар билан келишган ҳолда аниқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.