Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как учесть здание в комплекте с оборудованием – читать на buxgalter.uzАутсорсинг или штатная бухгалтерия – что лучше? – читать на buxgalter.uzЭЦП: три проблемы + три решения – читать на buxgalter.uzНужно ли заключать трудовой договор с собственником–директором – читать на buxgalter.uzКогда ждать контрольной покупки- читать на buxgalter.uz

Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади

18.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2017 йилдаги 601-сон қарори билан Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими (ХМАТ) тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

ХМАТнинг асосий вазифалари:

  • фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида маълумотларни йиғиш, ишлов бериш, сақлаш ва етказиш технологик жараёни мажмуини автоматлаштиришни таъминлаш, фавқулодда вазиятлар ҳолатида муҳофаза усуллари ва аҳолининг ҳаракатлари, юзага келган вазият тўғрисида аҳолига хабар бериш ва маълумотларни етказишда барча жараёнларни реал вақт кўламида мониторинг қилиш;
  • фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида республика аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш;
  • бошқарув органлари, фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими кундалик бошқарув органлари, республика ҳудудида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун мўлжалланган ва ажратиладиган (жалб қилинадиган) махсус тайёрланган куч ва воситаларга фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги тўғрисида хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш.

 

Ахборот етказиш тизими тўрт даражадан иборат бўлади, улар республика, маҳаллий, локал ва объект ахборот марказлари, терминал мажмуалар ва бўлинган автоматлаштирилган қуйи тизимлардан иборат (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Республика даражаси

Республика аҳолисига умуман хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишни таъминлайди

 

Республика ахборот маркази Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази таркибида ташкил этилади ва режалаштириш ва ахборот операцияларини ўтказиш, қуйи ахборот марказлари фаолиятини назорат қилиш, маълумотларни таҳлил қилиш, аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш тизими ва терминал мажмуи фаолиятининг ишлаш қобилиятини назорат қилиш учун мўлжалланган

 

Маҳаллий даража

Қорақалпоғистон,вилоятлар ва Тошкент шаҳри аҳолисини қамраб олади.

 

Маҳаллий ахборот маркази ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари таркибида ташкил этилади ва режалаштириш ва ахборот операцияларини ўтказиш, жавобгарлик зонасида терминал мажмуи трансляцияларини бошқариш, маълумотларни таҳлил қилиш, аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш тизими ва терминал мажмуи фаолиятининг ишлаш қобилиятини назорат қилиш учун мўлжалланган

 

Локал даража

Потенциал хавфли объектдан зарар етиши мумкин бўлган зонадаги одамларга мўлжалланган.

 

Объект даражаси

Объект ходимларини қамраб олади.

 

Объект ахборот маркази потенциал хавфли объектларда ҳамда 50 нафардан кўп ходимлари бўлган объектларда ташкил этилади. У ахборот операцияларини ўтказиш, жавобгарлик зонасида терминал мажмуи трансляцияларини бошқариш, аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказиш тизими ва терминал мажмуи фаолиятининг ишлаш қобилиятини назорат қилиш учун мўлжалланган.

 

У зарар етиши мумкин бўлган зоналардаги барча аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишни таъминлаши керак

 

Терминал комплекслари

Жойлашган ва ўрнатилган терминал мажмуи таркибига кўра қуйидагилардан иборат бўлади: ахборот таблоси, ўтувчи ёзувлар қурилмаси, товушни кучайтирувчи воситалар, видеокузатув камералари, радиоцион ва кимёвий назорат воситалари ва ҳ.к. 

 

Тарқатилган автоматлаштирилган қуйи тизимлар

Ахборот марказлари ва терминал комплекслари ўртасида уйғунликни таъминлаш учун мўлжалланган бўлиб, оммавий ахборот етказишнинг қуйи тизими, кузатиш ва маълумот йиғиш, алоқа ва ахборот узатиш, ахборот хавфсизлиги, радиацион ва кимёвий назорат, товушнинг ҳамоҳанглиги ва ахборотнинг узатилиши, ХМАТни бошқариш ва назорат қилиш ва бошқаларни ўз ичига олади.

 

 

Республика ва маҳаллий даражадаги ХМАТ 2018-2022 йиллар давомида  босқичма-босқич ишга туширилади. Бунда ФВВ объект даражасидаги ва локал даражадаги ХМАТни яратиш ва ишга тушириш тадбирлари боришининг ҳар йиллик текширувини амалга оширади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 
Олег Заманов,

экспертимиз.