Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

Фермерларнинг ҳосил суғуртаси бўйича ҳаражатлари қисман қоплаб берилади

04.07.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2024 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 373-сон қарори қабул қилинди.

 

Низом бевосита қишлоқ хўжалиги экинларини етиштирувчи фермер хўжаликлари, дехқон хўжаликлари, МЧЖлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларига суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизи, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш тартибини белгилайди.

 

Субсидияни олиш учун суғурталовчи «Агроплатформа» тизимида рўйхатдан ўтиши лозим. Суғурталанаётган экинлар «CropAgro» тизимига жойлаштирилиши керак.

 

Суғурта мукофотини тўлиқ тўлаган суғурталовчи «Agrosubsidiya» орқали мурожаат қилиши ва қуйидаги ҳужжатлари илова қилиши лозим:

  • суғурта шартномаси;
  • суғурта полиси;
  • суғурта мукофоти тўлиқ тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси ва ҳисоб-фактура.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 3 кун ичида субсидия ажратишни мақсадга мувофиқлиги ҳақида хулоса қабул қилади. Шундан сўнг 5 иш куни ичида субсидия маблағлари subsidiya.mf.uz тизими орқали мурожаатчининг банк ҳисобрақамига ўтказилади.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар ойда ўзининг очиқ маълумотлар порталида ажратилган субсиядия миқдори ва суғурталовчилар ҳақида маълумотни жойлаб боради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.07.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев