Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

ФҲДЁ соҳасидаги ҳужжатлар тизимлаштирилади

24.10.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2023 йилдаги «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги 550-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

  • Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низом;
  • ФҲДЁ органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари.

 

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низом уларнинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек улар фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.

 

Янги гербли гувоҳномалар берганлик учун (ўлим ҳақидаги ҳамда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия муассасаларига жойлаштиришда берилган туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномалар бундан мустасно) герб йиғими БҲМнинг 15 фоизи миқдорида ундирилади.

 

ФҲДЁ органларининг архив маълумотларини рақамлаштириш натижасида турли йиллар давомида бир хил серия ва рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, ушбу гувоҳномаларни қайта расмийлаштирганлик учун герб йиғими ундирилмайди.

 

ФҲДЁ органлари тегишли ёзувлар орқали қуйидаги фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этади:

  • туғилганлик ҳақида;
  • никоҳ тузиш ҳақида;
  • никоҳдан ажралиш ҳақида;
  • ўлим ҳақида.

 

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар ҳисобланади, бир нусхада тузилади ва ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади. 

 

Бунда фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинсни ўзгартириш фуқаролик ҳолатлари далолатномаларида уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали акс эттирилади. 

 

Шунингдек, ҳужжат билан туғилганлик ва ўлимни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.10.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.