Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как приостановить аренду в период карантина – читать на buxgalter.uzДва монитора и другие лайфхаки по работе с "первичкой" – читать на buxgalter.uzГосорганы отвечают на вопросы по карантину – 2 – читать на buxgalter.uzКак продлить ЭЦП, «сидя на диване»

Фойдали қазилмаларни лицензиясиз қазиб олганлик учун санкциялар жорий этилди

27.01.2020

Читать на русском языке

 

МЖТКга фойдали қазилмаларни лицензиясиз қазиб олишга доир янги модда киритилди (22.01.2020 йилдаги ЎРҚ-603-сон Қонунга қаранг).

 

Бу МЖТКнинг 165-моддасига нисбатан махсус норма бўлиб, унда янада қатъий жавобгарлик чоралари назарда тутилган. Янги модда бўйича фуқароларга БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача, мансабдор шахсларга эса - 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солинади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашё ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёси мусодара қилинган ҳолда фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 70 бараваригача, мансабдор шахсларга эса - 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солинади.

 

Ушбу моддада фойдали қазилмаларни лицензиясиз қазиб олиш, худди шунингдек олтин изловчилар усулида лицензиясиз қазиб олиш қамраб олинган, ер ости сувлари ҳамда дарёлар ўзанларида жойлашган фойдали қазилмалар бундан мустасно. Сўнгги ҳолатда МЖТКнинг 70-моддаси биринчи қисми қўлланилади, унда фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солиниши назарда тутилган.

 

Тузатишлар «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 23.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.