Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как не попасть на недоимку по налогу на прибыль - читать на buxgalter.uzКак уведомить налоговую, если у бухгалтера изменился номер телефона - читать на buxgalter.uzКакая дата в электронном счете-фактуре будет главной - читать на buxgalter.uzУтверждены формы статотчетности на 2020 год - читать на buxgalter.uzВладельцев бывшей госсобственности сняли с «пороховой бочки» - читать на buxgalter.uzС 1 февраля в суд можно будет обратиться через кабинет налогоплательщика - читать на buxgalter.uz

Фтизиатрия ва пульмонологияни ривожлантиришга – алоҳида эътибор

14.02.2019

Читать на русском языке

Бир қатор ҳужжатлар мазкур соҳаларда махсус тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган. Президентнинг 13.02.2019 йилда қабул қилинган бу ҳақдаги қарори ЎзА сайтида эълон қилинган.

 

Қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди (шарҳ берилаётган пайтда эълон қилинмаган):

  • 2019-2021 йилларда сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалишига қарши курашиш комплекс чора-тадбирлари;
  • 2020-2021 йилларда фтизиатрия муассасалари биноларини реконструкция қилиш тадбирлари дастури;
  • 2020-2021йилларда фтизиатрия муассасаларини замонавий ташхислаш, даволаш ва реанимация ускуналари билан жиҳозлаш чора-тадбирлари дастури;
  • 2020-2021 йилларда силга қарши санаторияларни замонавий реабилитация, ташхислаш ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш чора-тадбирлари дастури.

 

Кадрлар масаласини ҳал этишга устувор вазифа сифатида қаралади. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясида, кейинчалик бошқа тиббиёт олий таълим муассасаларида “Пульмонология” мутахассислиги бўйича магистратурада кадрларни тайёрланади. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб “Фтизиатрия” ва “Пульмонология” мутахассислиги бўйича магистратура ва клиник ординатурада кадрларни тайёрлаш фақат давлат грантлари асосида амалга оширилади. “Фтизиатрия” кафедраларини “Фтизиатрия ва пульмонология” кафедраларига қайта ихтисослаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.

 

Тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар кўрилади. Иммунодиагностикани ўтказиш мақсадида 2019 йил 1 апрелга қадар сил касаллигини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган шахсларнинг асосланган контингенти аниқланади.

 

1 майга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи пульмонология йўналиши бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини тасдиқлаш режалаштирилмоқда:

  • республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсида кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажмини;
  • пульмонолог хонасини жиҳозлаш стандартларини;
  • мутахассисларнинг функционал вазифаларини белгилаган ҳолда пульмонология бўлимлари фаолиятини ташкиллаштиришни.

 

Сифатли ташхислаш, силга қарши дори ва индивидуал ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган.

 

Олег Гаевой.