Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже акций по рыночной цене Как провести инвентаризацию маркированных товаров Какие льготы и преференции получили предприятия текстильной отрасли Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro

Фуқаролар йиғинлари, Ёшлар иттифоқи ва Хотин-қизлар қўмитаси ишсизларни ишга жойлаштиради

12.12.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2017 йилдаги 964-сон қарори билан Аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

“Ишга жойлаштириш” ААТ ўзаро ҳамкорликни таъминлайди

 

Унинг ёрдамида юқорида кўрсатилган тузилмалар ходимлари – ишга жойлаштириш бўйича агентлар Меҳнат вазирлигининг Бўш иш ўринлари миллий онлайн-базасидан фойдаланишлари мумкин. Улар унга қуйидагиларни киритади:

  • тегишли муассасаларга мурожаат қилган иш қидираётган банд бўлмаган шахс тўғрисидаги маълумотлар: унинг Ф.И.О.си, паспорт рақами, СТИР, яшаш манзили, жинси, туғилган санаси ва жойи, оилавий аҳволи, қарамоғидагиларнинг мавжудлиги, таълим бўйича олинган маълумоти, малакаси ва олдинги меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар;
  • иш берувчилардан олинган бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар: аниқ бўш лавозим, меҳнат шароитлари, иш ҳақи миқдори, маълумоти даражасига нисбатан талаблар, малакаси, иш тажрибаси, ташкилотнинг СТИР.

 

Барча фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ёшлар иттифоқи ва Хотин-қизлар қўмитаси бўлинмалари Интернетга уланган ҳолда компьютер билан жиҳозланади.

 

Маълумотларнинг ягона ахборот базаси ташкил қилинади

 

Ишга жойлаштириш бўйича агентлар унга қуйидаги маълумотларни киритади:

  • фуқаролар йиғини ҳудудида яшайдиган ва ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган шахсларни;
  • салоҳиятли иш берувчиларни, биринчи навбатда, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари жумласидан бўлган иш берувчиларни.

 

Ишга жойлаштириш бўйича агентлар моддий рағбатлантирилади

 

2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қуйидагилар таъминланган тақдирда ишга жойлаштириш бўйича агентларни моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади:

  • “Ишга жойлаштириш” ААТга ва бўш иш ўринлари базасига бўш иш ўринларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилган бўлса, кейинчалик банд бўлмаган шахс унга ишга жойлашса - белгиланган тўлов суммасининг 100%и миқдорида;
  • банд бўлмаган шахс мавжуд бўш иш ўринлари базасида ишга жойлаштирилганда, бўш иш ўрнига киритиш ишга жойлаштириш бўйича агентнинг иштирокисиз амалга оширилган бўлса - белгиланган тўлов суммасининг 70%и миқдорида;
  • бўш иш ўринлари базасига бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилганда, бунда банд бўлмаган шахсни кўрсатилган бўш иш ўрнига ишга жойлаштириш бўйича агентнинг иштирокисиз амалга оширилганда - белгиланган тўлов суммасининг 30%и миқдорида тўланади.

 

Тўлов миқдорини Меҳнат вазирлиги меҳнат бозоридаги реал вазиятдан ва ҳар бир аниқ туман (шаҳар)даги бандлик динамикасидан келиб чиққан ҳолда, ЭКИҲ миқдорининг 5%идан кўп бўлмаган миқдорда белгилайди.

 

Ишга жойлаштиришни суғурта бадаллари тасдиқлайди

 

Банд бўлмаган шахсни ишга жойлаштиришнинг ҳаққонийлиги автоматик равишда аниқланади. “Ишга жойлаштириш” ААТга солиқ органларининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг ҳар ойда тўлангани тўғрисидаги маълумотлари келиб тушади.

 

Бунда суғурта бадаллари ишга қабул қилиш тўғрисидаги ахборот киритилган санадан бошлаб камида 6 ой мобайнида тўланган тақдирда, ҳар ойлик суғурта бадаллари эса қонунчиликда белгиланган миқдорлардан кам бўлмаган суммада тўланган тақдирда банд бўлмаган шахс ишга жойлаштирилган ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган. Низом 1.01.2018 йилдан амалга киритилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


 

Ленара Хикматова.