Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ИНСТРУКЦИЯ: как отражать код цифровой маркировки в ЭСФ и чеках онлайн-ККТ Инструкция: как оформлять ЭСФ при импорте услуг через комиссионера 82 товарных позиции освобождены от импортной таможенной пошлины Как определить цену сделки

Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлиги рейтинги жорий этилади

18.08.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 14.08.2020 йилдаги «Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 485-сон қарорни қабул қилди.

 

Президентнинг 18.02.2020 йилдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тузилмасида:

  • фуқаролар йиғини раисининг 4 та ўринбосари лавозимлари тугатилган, уларнинг ўрнига янгилари – фуқаролар йиғини раисининг учта ўринбосари, иккита маслаҳатчиси ва битта мутахассис лавозимлари киритилган;
  • тугатилган 6 та комиссия (яраштириш, маърифат ва маънавият масалалари бўйича, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича, вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича, тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича, жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича) ўрнига иккита: оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия ташкил қилинган;
  • «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси тугатилган.

 

Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • фуқаролар йиғинлари фаолиятини рейтинг баҳолашнинг умумий асослари;
  • фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари ва методикаси;
  • рейтинг баҳолашнинг шаффоф тартиби;
  • рейтинг баҳолаш натижалари бўйича фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларни рағбатлантириш тартиби.

 

Қарор билан қуйидагилар назарда тутилган:

  • вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг сўровига мувофиқ зарур маълумотларни тақдим этадилар. Бунда маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун маълумотни киритаётган идораларнинг биринчи раҳбарларига шахсий жавобгарлик юклатилади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари рейтинг баҳолаш натижалари бўйича фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларни рағбатлантириш учун зарур бўлган маблағларни маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини ошириб бажариш ҳисобидан ажратиб борадилар;
  • йил якуни натижалари бўйича «намунали» деб топилган фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларга республика ҳудудидаги санаторийлардан бирида соғлиғини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма бериш амалиёти сақлаб қолинади;
  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини олиб борувчи автоматлаштирилган веб-порталнинг техник-лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. 2021 йил 1 майдан веб-портал тест режимида ишга туширилади, бунда унга сарфланадиган барча харажатлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2020 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.