Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Фуқаролар йиғинлари тўғрисидаги низом тасдиқланди

21.06.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 18.06.2021 йилдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 380-сон қарорни қабул қилди.

 

"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонунга, шунингдек, Президентнинг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ намунавий низомлар тасдиқланди:

  • “Фуқаролар йиғини тўғрисида”;
  • “Фуқаролар йиғини комиссиялари тўғрисида”;
  • “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”;
  • “Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида”;
  • “Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби тўғрисида”.

 

Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низом қуйидагиларни белгилайди:

  • фуқаролар йиғини ваколатлари ва унинг органлари;
  • фуқаролар йиғини мажлисини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақириш тартиби;
  • фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарларини сайлаш тартиби;
  • фуқаролар йиғини фаолияти асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
  • фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ваколатлари;
  • фуқаролар йиғини масъул котиби ваколатлари;
  • фуқаролар йиғини фаолиятининг иқтисодий асоси;
  • фуқаролар йиғинини қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тугатиш тартиби.

 

Бир ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тасдиқланган намунавий низомлар асосида тегишли низомларни тасдиқлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2021 йилдан кучга кирди.

 
Лола Абдуазимова.