Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Фуқаролик авиацияси қўллаб-қувватланади

11.10.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 6.10.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 623-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.2021 йилдаги «Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5100-сон қарорига мувофиқ ҳамда «Шовот-Қораўзак янги темир йўл линиясини ҳамда Амударё устидан ўтувчи темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўпригини қуриш» инвестиция лойиҳасини ўз вақтида ва муваффақиятли амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.

 

Қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда: 

  • Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган);
  • Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатига (29.01.2021 йилдаги 41-сон ВМҚ билан тасдиқланган). 

 

Биринчидан, белгиланишича, хўжалик юритувчи субъектларга, агар асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш, шу жумладан уларни узоқ муддатли ижарага бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 календарь кундан ортиқ белгиланган бўлса, ташқи савдо операциялари бўйича муддати кечиктирилган қарзлар учун жарима солинмайди.

 

Иккинчидан, Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларга идентификация рақамларини бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, ташқи савдо операциялари турлари рўйхати қуйидаги позициялар билан тўлдирилди:

  • 20 – лизинг асосидаги экспорт шартномалари;
  • 21 – лизинг асосидаги импорт шартномалари;

 

Учинчидан, киритилган изоҳга мувофиқ Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхати ҳаво кемалари ва авиадвигателларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда қўлланиладиган ҳамда олиб кириладиган бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, деталлар ва сарфланадиган материаллар (тўқимачилик маҳсулотлари бундан мустасно)га нисбатан татбиқ этилмайди. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.10.2021 йилдан кучга кирди.



Наргиза Во
ҳидова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах