Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони таъсис этилди

16.11.2018

Читать на русском языке

У 8 декабрь - Конституция куни байрами арафасида тантанали вазиятда топширилади. Мукофотланганлар ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар. Тегишли Низом Президентнинг 14.11.2018 йилдаги ПҚ-4017-сон қарори билан тасдиқланди.

 

“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари ҳамда ташаббускор фуқаролар такдирланадилар. Мукофот:

  • мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш;
  • инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш;
  • аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш;
  • нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ишларига муносиб ҳисса қўшган ҳамда жамиятимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштироки учун берилади.

 

Бу – муҳим! Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин. Бир шахс кўкрак нишони билан, қоидага кўра, бир марта мукофотланади. Кўкрак нишони мамлакатимиз давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

 

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш Президент ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши томонидан амалга оширилади. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Маслаҳат кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.

 

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан ҳудудлар миқёсида тегишлича Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларига тақдим этилади.

 

Маҳаллий вакиллик органлари томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 ноябргача Маслаҳат кенгашига тақдим этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_