Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Кто должен сдать финотчетность за III квартал 2021 года Как исправить оценку «Высокий риск» по критерию «Данные о руководстве» Типичные ошибки при налогообложении «командировочных» Новые преференции при импорте фруктов, мяса, растительного масла

Ғаллаорол, Когон ва Ургут ўрмон хўжаликлари ташкил этилди

13.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 9.08.2021 йилдаги “Ғаллаорол, Когон ва Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 505-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4901-сон қарори ижроси юзасидан қабул қилинган.

 

Ташкил этилаётган Ғаллаорол, Когон ва Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларига Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомда белгиланган молиялаштириш талаблари ва шартлари татбиқ этилади (19.07.2017 йилдаги 530-сон ВМҚ билан ттасдиқланган).

 

Тегишинча Жиззах, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ташкил этиладиган Ғаллаорол, Когон ва Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг ер майдонлари тасдиқланди. Хусусан, Ғаллаорол ўрмон хўжалигининг умумий майдони 37 870 га, Ургут ўрмон хўжалиги – 10 577 га, Когон ўрмон хўжалиги – 1 000 га ни ташкил этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.