Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Гаров реестрига ёзув киритиш ва ундан кўчирма олиш икки баравар арзонлашди

07.01.2019

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг Гаров реестри тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида 2014 йил 12 июндаги 155-сон қарорига тегишли тузатишлар киритилди (ВМнинг 29.12.2018 йилдаги 1058-сон қарорига қаранг).

 

Ўзгартиришларга биноан жисмоний ва юридик шахслардан қуйидагилар учун ундириладиган ҳақ миқдори икки баравар камайтирилди:

  • гаров реестрига ёзув киритиш учун – ЭКИҲнинг 10%игача (материал эълон қилинган санада – 20 273 сўм);
  • гаров реестридан кўчирма берилганлиги учун ЭКИҲнинг 5%игача (материал эълон қилинган санада – 10 136,5 сўм).

 

Маълумот учун: гаров реестри - қарздорларнинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида бериб қўйган мол-мулкига нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги, шунингдек қарздорнинг мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир ҳуқуқларига қонунга мувофиқ қўйилган чеклов ҳамда қарздор ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишини таъминлаши билан боғлиқ бошқа талаблар ҳақидаги ёзувларни ўз ичига олган маълумотларнинг ягона ахборот базаси (“Гаров реестри тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига қаранг). Гаров реестрини юритиш Марказий банк ҳузуридаги “Гаров реестри” ДУК томонидан амалга оширилади (Гаров реестрини юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 5-бандига қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, йил бошидан бошлаб гаров реестрига ёзув киритиш учун қўшимча асослар жорий этилди: навбатдаги гаровга қўйиш, гаровга олувчининг розилигисиз гаров мулкини ижарага бериш ва бошқалар (23.11.2018 йилдаги ПҚ-4026-сон Президент қарорига ва шарҳга қаранг).

 

Шу тариқа, ундириладиган ҳақнинг камайтирилиши гаров реестри билан ўзаро муносабатда молиявий харажатларнинг кескин ўсишини олдини олиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_