Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Когда автоматизированная сверка создает расхождения Взносы на ИНПС: как рассчитывать и уплачивать обязательные и добровольные 3 000 компаний получили письмо об отсутствии договоров аренды: что делать бухгалтерам

Газ баллонлари учун аризалар – «E-gaz» тизими орқали

22.04.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2026 йилдаги 180-сон қарори билан Турар жой хонадонларини маиший газ баллонлари билан таъминлашда давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Маиший газ баллони табиий газ етиб бормаган ҳудудларда истиқомат қилувчи жисмоний шахсларга берилади. Регламентга мувофиқ, 2026 йил 1 июндан бошлаб турар жой хонадонларини маиший газ баллонлари билан таъминлаш бўйича давлат хизмати ваколатли оператор томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.

 

Ариза келиб тушган куни ваколатли оператор «E-gaz» дастурида маълумотларни реал вақт режимида шакллантиради. Сўровномада кўрсатилган маълумотлар бир иш куни ичида текширилади.

 

Сўнг уч иш куни ичида ариза берувчини маиший газ баллони билан таъминлаш зарурияти жойига чиқиб ўрганилади ва ўрганиш якунлари бўйича далолатнома расмийлаштирилади.

 

Хулоса ижобий бўлган тақдирда, ариза берувчи билан тегишли шартномалар расмийлаштирилади.

 

Шартномалар асосида «Face ID» тизими орқали идентификация қилиниб, ариза берувчига газ етказиб бериш учун тегишли ҳисобварақ очилади ва ўн иш куни ичида унга бир дона маиший газ баллони бепул етказиб берилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 18.04.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова