Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Газ тармоқлари ва иситиш тизимлари хавфсизлиги назорат остида

06.11.2018

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 1.11.2018 йилдаги 901-сон қарори билан аҳоли томонидан иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди.

 

Биринчидан, Республика комиссияси ташкил этилди, у иситиш хавфсизлиги талабларига риоя этилишини ўрганади, шунингдек бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга доир таклифлар тайёрлайди. Унинг таркибига Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси, Бош прокурор ўринбосари, «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирларининг биринчи ўринбосарлари ва бошқалар киради. Комиссияга аниқ вазифалар юклатилди.

 

Шунингдек, иситиш қозонлари ва печларидан фойдаланишни тизимли ўрганиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби тасдиқланди. Уларга вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси бошчилик қилади. Бундан ташқари, Саноатгеоконтехназорат, Ўздавнефтгазинспекция, Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ҳ.к. жалб қилинган.

 

Иккинчидан, ички газ тармоқлари ҳамда газда ишловчи қурилма ва ускуналарнинг белгиланган муддатларда техник тафтишдан ўтказилиши ва уларга профилактика хизмати кўрсатилишига риоя қилиниши топширилди (Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 135-банди “з” кичик банди):

  • кўп квартирали уйлардаги газ плиталари (бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда) - 2 йилда 1 марта;
  • турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари - 1 йилда 1 марта, профилактик хизмат кўрсатиш - ҳар йилги иситиш мавсуми бошланишидан аввал.

 

Бундан ташқари, дудбуронлар ва вентиляция каналлари ҳар йилги иситиш мавсумидан олдин текширилиб, тегишли далолатномалар билан қайд этилади.

 

«Ўзтрансгаз» АЖ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,  Саноатгеоконтехназорат, Ўздавнефтгазинспекциясига ИИВ билан биргаликда тафтиш ва текширишдан ўтказишни таъминлаш юклатилди.

 

Учинчидан,  Давлат солиқ қўмитасига қўлбола ясалган ностандарт иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг бозорлар ва турли савдо шохобчаларида сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриш топширилди.

 

Тўртинчидан, иситиш тизими ва табиий ва суюлтирилган газдан ҳамда қаттиқ ёқилгидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш бўйича НҲҲ ва техник ҳужжатлар, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бир ой муддатда хатловдан ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_