Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как учесть здание в комплекте с оборудованием – читать на buxgalter.uzАутсорсинг или штатная бухгалтерия – что лучше? – читать на buxgalter.uzЭЦП: три проблемы + три решения – читать на buxgalter.uzНужно ли заключать трудовой договор с собственником–директором – читать на buxgalter.uzКогда ждать контрольной покупки- читать на buxgalter.uz

Геология фанлари университети ташкил этилди

09.06.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 8.06.2020 йилдаги қарори билан геология соҳасида таълим, илмий-тадқиқот ва амалиёт интеграциясига ихтисослашган Геология фанлари университети (кейинги ўринларда – Университет) ташкил этилди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Университет давлат муассасаси шаклида ташкил этилди, Давлат геология қўмитаси унинг таъсисчиси ҳисобланади.

 

Белгиланишича, Университет:

  • Давлат геология қўмитаси, тоғ-кон саноати корхоналари ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун геология йўналишидаги малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини бажариш бўйича республиканинг ихтисослашган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
  • Ҳ.М.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти, Минерал ресурслар институти, Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти, Нефть-газ конлари геологияси ва қидируви институти, Геология соҳаси кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Давлат геология музейи Университет таркибига киради;
  • Университетга талабалар Давлат геология қўмитаси буюртмаларига асосан шакллантириладиган ва ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида қабул қилинади;
  • Университетда талабалар Ўзбекистоннинг давлат таълим стандартлари асосида геология ва кончилик йўналишидаги етакчи хорижий олий таълим муассасалари, шу жумладан, Санкт-Петербург кончилик университетининг (РФ) қўшма таълим дастурлари бўйича, улар билан эришиладиган келишувларга мувофиқ ўқитилади.

 

Ҳужжат билан Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари, шунингдек уни молиялаштириш манбалари белгиланди.

 

Шунингдек қарор билан Университетнинг Геоинновацион технологиялар маркази ташкил этилди ва қуйидагилар тасдиқланди:

  • Геология фанлари университетини ташкил этиш ва унда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини йўлга қўйиш бўйича “йўл харитаси”;
  • Геология фанлари университетида саноат корхоналаридаги геология соҳасига оид муаммолар ечимига қаратилган илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадли дастури;
  • Марказни жиҳозлаш учун замонавий лаборатория-технологик ускуналар ва инвентарлар рўйхати;
  • Университетнинг Васийлик кенгаши таркиби.

 

2022 йил 1 январга қадар:

  • Университет фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган китоблар, журналлар, ўқув адабиётлари, дастурий таъминотлар, замонавий ахборот-коммуникация воситалари, ўқув ва илмий лабораториялар ҳамда сарфланадиган лаборатория материаллари (реактивлар, кимёвий идиш, бутловчи, биологик материаллар ва бошқа объектлар);
  • Марказ учун “Геолтехтаъминот” давлат корхонаси томонидан импорт қилинадиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар ва инвентарлар божхона божидан озод қилинди.

 

Истисно тартибида, Университет фаолиятини ўз вақтида ташкил этиш учун:

  • “Геолтехтаъминот” давлат корхонасига – Марказни жиҳозлаш учун замонавий лаборатория-технологик ускуналар ва инвентарларни харид қилиш учун техник топшириқларни “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда мажбурий экспертизадан ўтказмасликка;
  • Давлат геология қўмитаси тизимида фаолият юритаётган ташкилотларга – ҳар йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш давлат дастурларини бажариш учун геология-қидирув ишларига ўзаро ҳамда илмий-тадқиқот ва лаборатория-таҳлил ишларига Университет билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилди.

 

Давлат илмий техника дастурлари доирасида “Рақамли геология” ва “Тоғ жинслари ва минералларнинг миллий электрон базаси” лойиҳалари амалга оширилаётганлигини инобатга олиб,  Давлат геология қўмитасига 2021 йил 1 мартга қадар:

  • фойдали қазилмалар ягона электрон платформасини ишлаб чиқиш;
  • Университетда рақамли аэро-космик суратлардан фойдаланган ҳолда фойдали қазилма конларини масофавий зондлаш бўйича кадрлар малакасини ошириш курсларини жорий қилиш топширилди.

 

Эльмира Сиразиева.