Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Геология қидирув ишларини молиялаштирдингизми – лицензия оммавий савдоларсиз берилади

30.05.2017

Президентнинг 24.05.2017 йилдаги ПҚ–3002-сон Қарори билан Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомга  қатор ўзгартиришлар киритилди.

 

Энди ер қаърини геологик ўрганиш ишларини молиялаштирган шахсга  (норуда фойдали қазилмалар захирасини ҳисоблаш ва тасдиқлаш билан боғлиқ қисман ёки тўлиқ бўлса), конларини разведка қилиш ишлари молиялаштирилишининг ашёвий далилини молиялаштириш манбасини кўрсатган ҳолда тақдим этганларга норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри қисмидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия тўғридан-тўғри музокаралар асосида оммавий савдо ўтказмаган ҳолда берилади.

 

Лицензиялашнинг айрим босқичларида баъзи муддатларнинг қисқаришини ҳам  таъкидлаш керак:

  • сўраб олинаётган ер қаъри майдони бўйича геологик ва бошқа маълумотлар пакетини тайёрлаш – 3 кун муддат ичида (илгари ҳафталик муддат);
  • оммавий савдоларда аризаларни қабул қилиш муддати – ўтказилиши эълон қилинган вақтдан бошлаб 20 кун ичида (илгари – 30 кун);
  • ер қаъри фойдаланувчиси лицензиясини расмийлаштириш ва бериш – 1 кун муддат ичида (илгари – 3 кунлик муддат) оммавий савдолар ғолиби томонидан молиявий таклиф суммаси тўланганидан ва фойдаланиш шартлари имзоланганидан кейин.

 

Шу билан бирга оммавий савдоларда иштирок этиш учун бериладиган аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхатига тузатиш киритилди. Сўнгги аудиторлик текшируви маълумотлари, аризачининг сўнгги 3 йил ичида ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолияти ҳақида маълумот ҳамда бошқа ер қаъри қисмларидан фойдаланиш бўйича берилган лицензиялар мавжудлиги ҳақида маълумотлар энди талаб этилмайди.

 

Аризаларни кўриб чиқишда ваколатли давлат органларининг ваколатлари белгиланди ва аниқлик киритилди:

  • Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ – норуда фойдали қазилмаларни тажрибавий саноат қазиб олиш ва геологик ўрганиш;
  • Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги – норуда фойдали қазилмаларни олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш.

 

Аризаларни кўриб чиқишда ҳар бир ариза берувчининг малака талабларига мувофиқлиги аниқланади, шунингдек йириклаштирилган ТИА ва ТИҲК экспертизаси ўтказилади:

  • Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси – аризага илова қилинган ҳужжатларнинг ишларни олиб бориш бўйича белгиланган қоидалар ва меъёрларга мувофиқлиги;
  • Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси – табиатни муҳофаза қилиш чораларининг давлат экология экспертизаси хулосаси билан мувофиқлиги;
  • «Саноатгеоконтехназорат» ДИ – аризага илова қилинган ер қаъридан фойдаланиш ишларини амалга ошириш бўйича техник ва технологик имкониятларни тасдиқловчи хужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги, техник ва технологик ечимлар усулларининг ўрнатилган қоидалар ва ишларни олиб бориш хавфсизлиги нормаларга мувофиқлиги борасида;
  • Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги – лойиҳанинг асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари, хом ашё қазиб олишнинг ҳисоб-китоби борасида.

 

Вазирлик ва идораларнинг хулосаси тегишли ер қаъри участкалари бўйича оммавий савдолар ғолиби аниқланган тақдирда кўриб чиқиш учун асос ҳисобланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

Олег Заманов,

экспертимиз

 

Курс валют

2018-07-17
  • USD:7787.81 (--25.61) сум
  • EUR:9100.06 (--76.80) сум
  • RUB:124.54 (+0.35) сум