Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что изменится в Узбекистане с 1 ноября 2026 года Как оформлять ЭСФ, объединенный с ЭТТН

Гидлар учун малака тоифалари жорий этилмоқда

08.09.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикасида экскурсия хизматларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 468-сон қарори қабул қилинди.

 

"Туризм тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар сифатида мустақил равишда ёки ваколатли давлат органи томонидан бериладиган тегишли сертификатни олгандан кейин юридик шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари асосида хизмат кўрсатишлари мумкин.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

• Ягона тасдиқланган матн асосида экскурсиялар ташкил этиладиган республиканинг асосий туристик диққатга сазовор жойлари рўйхати;
• Гидларга (гид-таржимонларга) малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Низомга кўра, гидлар (гид-таржимонлар) ҳаваскорлик, ихтисослаштирилган ва касбий малака тоифаларига киритилиши мумкин.

 

Тегишли малака сертификатлари 2026 йил 1 декабрдан бошлаб Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан малака имтиҳони натижаларига кўра чекланмаган муддатга берилади.

 

Сертификатлар тўғрисидаги маълумотлар Туризм қўмитаси томонидан юритиладиган Гидлар (гид-таржимонлар) ягона электрон реестрига киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.09.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова