Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Гидрометеорология хизмати аълочиларини мукофот кутади

14.06.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 09.06.2021 йилдаги 356-сон қарори билан "Гидрометеорология хизмати аълочиси" кўкрак нишони таъсис этилди.

 

Тасдиқланган низомга асосан, кўкрак нишони билан гидрометеорология ва иқлимшунослик соҳасини ривожлантириш ишларига катта ҳисса қўшган, ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган фуқаролар тақдирланади.

 

"Ўзгидромет" гидрометеорология хизмати маркази тизимидаги ташкилотлар ҳамда ҳудудий бошқармалари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелга қадар тақдим этади. Бунда номзодлар бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзод ҳақида маълумотнома, унинг сўнгги уч йил давомида соҳада амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома тақдим этилади.

 

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия номзодларнинг тегишли ҳужжатларини ўрганиб, ҳар йили 20 апрелга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилади.

 

Кўкрак нишони ҳар йили 7 май - "Ўзгидромет" ташкил топган кун арафасида топширилади.

 

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.