Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uzЧто еще нужно знать бухгалтеру при переходе на электронные счета-фактуры - читать на buxgalter.uzКого обследуют за III квартал - читать на buxgalter.uzЧто делать, если главбух уволился и не вернул ЭЦП - читать на buxgalter.uzКакие льготы есть по НДС при лизинге - читать на buxgalter.uzКак внедрение онлайн-ККМ и виртуальных касс повлияет на бухучет - читать на buxgalter.uz

“Ғиждувон” ЭИЗ кенгайтирилади, “Наманган” ЭИЗ инфратузилма билан таъминланади

16.08.2019

Читать на русском языке

 

Бунга йўналтирилган чора-тадбирлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 670, 671-сон қарорларида акс эттирилган.

 

Ҳукумат “Ғиждувон” ЭИЗ ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифга розилик билдирди. Унга Когон шаҳри ва Когон туманидан 200 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган бўш турган ер участкалари киритилади. Қўшиладиган ерлар ва иштирокчиларнинг ишлаб чиқариш майдонлари ташқи йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасига уланади.

 

2 ой муддатда “Ғиждувон” ЭИЗ ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича манзилли дастурни Вазирлар Маҳкамасига киритадилар. Тадбиркорлик субъектлари мунтазам равишда таклифлар ҳақида хабардор қилинади. Шунингдек, уларга ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда кўмаклашадилар.

 

“Ғиждувон” ЭИЗ дирекциясига Когон шаҳар ҳокимлиги маъмурий биносидан зарур инвентарлар билан жиҳозланган хоналар ажратилади.

 

Бундан ташқари, 2019-2021 йилларда “Наманган” ЭИЗни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлашнинг йиғма дастури ишлаб чиқилди. Электр-, газ таъминоти ва оптик-толали алоқа тармоқларини қуриш кўзланмоқда. Бунинг учун 23 854,5 млн сўм сарфлаш режалаштирилаётир.

 

Яна шу йили “Наманган” ЭИЗ ҳудудида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш, унга олиб борувчи автомобиль йўлларини, шунингдек ички кўчаларни қуриш ва таъмирлаш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишлари даркор. Қурилиш-монтаж ишлари 2020-2021 йилларда амалга оширилади.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.219 йилдан кучга кирди.