Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Чек-лист для бухгалтера: что нужно успеть сделать до конца 2026 года В какой срок нужно заменить кассу, если вашу модель исключили из госреестра На что бухгалтеру обращать внимание при изменении адреса предприятия

ГМОли маҳсулотлар экспертизадан ўтказилади

13.05.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2020 йилдаги “Биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенциянинг биохавфсизлик бўйича Картахена протоколи (Монреаль, 2000 йил 29 январь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 275-сон қарори қабул қилинди.

 

Уни амалга ошириш бўйича Миллий марказ вазифаларини Ўзбекистон Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика маркази бажаради.

 

Унинг асосий вазифалари белгиланди:

  • генетик модификацияланган организмларнинг (ГМО) биологик хавфсизлиги бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш;
  • озиқ-овқат хом ашёси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида ГМОни аниқлаш бўйича лаборатория таҳлилларини ўтказиш;
  • ГМО ва унинг асосида яратилган маҳсулотлар хавфсизлиги бўйича экспертизалар ташкил этиш;
  • биологик хавфсизлик тўғрисидаги маълумотлар асосида миллий маълумотлар базасини яратиш ва бошқалар.

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига ГМОни аниқлаш бўйича референс-лаборатория вазифаси юклатилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.