Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Часто совершаемые ошибки при организации охраны трудаКак использовать прибыль ГУП Невозможность выставить «минусовый» дополнительный ЭСФ вынуждает решать проблему неправильным способом Опубликованы минимальные ставки арендной платы за пользование госимуществом в разрезе регионов Расширен список НОУ, прошедших аккредитацию АССА

Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилди

29.09.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 24.09.2020 йилдаги “Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 584-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва  Сенатининг  қарорлари (2019 йил 2 майдаги 2491-III-сон ва 2019 йил 3 майдаги СҚ-419-III-сон) билан Нурота тумани Ғозғон шаҳарчаси Ғозғон шаҳри этиб ўзгартирилганлиги ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилганлиги маълумот учун қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан:

  • Ғозғон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси;
  • Ғозғон шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари ва бошқарув ходимларининг сони (жами – 40 штат бирлиги) тасдиқланди.

 

Белгиланишича, Ғозғон шаҳрида жойлашган давлат органлари ва ташкилотларининг бошқарув ходимлари вазирликлар ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида киритилади.

 

Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига қуйидагилар топширилди:

  • ўн кун муддатда Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ зарур ташкилий-техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш;
  • бир ой муддатда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳри бюджетининг прогноз параметрларини белгилаш;
  • Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳрини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек, юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминлаш;
  • Навоий вилояти ҳокимлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳри ташкил этилиши муносабати билан янгидан ташкил этилаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий тузилмаларини кўп йиллик тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш, шунингдек, Нурота туманидаги мавжуд штатларни қисқариши натижасида бўш қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўриш;
  • бир ой муддатда Навоий вилояти ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳар ҳокимлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳри бўлинмаларини зарур бино ва иншоотлар ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;
  • Ғозғон шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижросини ташкил этиш ва жойига чиққан ҳолда муҳокама қилиб бориш.

 

Бунда:

  • шаҳарда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кластерларини ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш;
  • шаҳар ҳудудида геология-қидирув ишлари кўламини кенгайтириш орқали янги конларни аниқлаш ва ўзлаштириш чораларини кўриш;
  • шаҳарда кўп квартирали уйлар қурилишини ташкил этиш орқали урбанизация даражасини ошириш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яхшилаш ишларига асосий эътибор қаратиш.

 

Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга икки ой муддатда Ғозғон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилди.

 

Давлат статистика қўмитаси ва ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигига ҳам тегишли топшириқлар берилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий