Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие налоговые последствия по НДС возникают при получении «премий» от иностранного поставщика Как проверить контрагента через сервис БПИ Нужны ли сертификаты соответствия при временном ввозе товаров Как часто и в какие сроки можно выплачивать дивиденды в ООО – Buxgalter Pro

Губкин номидаги нефть ва газ РДУнинг Тошкентдаги филиалига қабул квотаси эълон қилинди

15.05.2018

Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2018 йилдаги «2018/2019 ўқув йилида И.М. Губкин номидаги нефть ва газ Россия давлат университетининг (МТУ) Тошкент шаҳридаги филиалига қабул қилиш тўғрисида»ги 354-сон қарори эълон қилинди.  

 

2018/2019 ўқув йилига қабул квотаси 250 киши этиб белгиланган. Шундан 40 киши Губкин номидаги нефть ва газ РДУ (МТУ)нинг Қашқадарё вилоятидаги Минтақавий тайёрлов бўлинмалари (бундан кейин – МТБ) битирувчилари орасидан мақсадли қабул ҳисобига ўқишга қабул қилинади. 

 

Эслатиб ўтамиз, МТБ 2017 йилда нефть-газ соҳасидаги энг йирик корхоналар яқинида яшовчи ёшлар орасидан абитуриентларни тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида очилган эди.  

 

МТБ битирувчилари алоҳида танлов асосида филиалга қабул қилинади. Танловдан ўта олмаганлар умумий шартларда филиалга ўқишга кириш учун имтиҳонларни топшириш ҳуқуқига эга бўлади.

 

 

Таълим (мутахассислик) йўналишининг номи

Қабул квотаси

Шу жумладан МТБдан мақсадли қабул ҳисобига

1

Геологик разведка технологияси

25

5

2

Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш

40

7

3

Нефть қазиб олиш объектларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш

40

7

4

Газ, газ конденсати қазиб олиш объектлари ва ер ости омборхоналаридан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш

40

7

5

Нефть, газ ва қайта ишланган маҳсулотларнинг транспорт ва сақлаш объектларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш 

40

7

6

Қувур транспорти тизимлари объектларини барпо этиш ва таъмирлаш

40

7

7

Корхона ва ташкилотлар иқтисодиёти

25

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Олег Гаевой.