Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Нужно ли прекращать трудовой договор с несовершеннолетним, если на этом настаивают родители Как рассчитать НДС при сдаче в аренду недвижимости Как бухгалтеру «поставить себя» в компании? Работодатели смогут проверять, не трудоустроены ли их сотрудники где-то еще Налоговые последствия при покупке доли в УФ у нерезидента

Гўшт-сут маҳсулотлари етиштиришга – Хитой инвестициялари

25.07.2019

Читать на русском языке

 

Жиззах вилоятида «DELMOR»  Хитой компанияси иштирокида гўшт-сут йўналишида агросаноат кластери ташкил этилади (ВМнинг 23.07.2019 йилдаги 619-сон қарори).

 

Лойиҳа 100 млн АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда, улардан 25%и – Хитой инвесторининг маблағлари, 5%ини у томондан ташкил этилган «Jizzax organic» МЧЖ ХК киритади, 70%и эса – халқаро молия институтларининг кредитлари. Ишлаб чиқаришнинг умумий қуввати - йилига 2 500 тонна гўшт етиштириш, 10 000 бош қорамол.

 

Кластерга Жиззах вилоятининг Зомин ва Зарбдор туманларида 10 775 гектар (уларнинг 8 964 гектари – суғориладиган) ер ажратилади. Бу ерда озуқа ишлаб чиқариш бўйича ўз маркази, сўйиш цехи ва биогаз қурилмаларига эга замонавий чорвачилик комплекси ташкил этилади.

 

Фақат замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва илғор агротехнологиялардан, шу жумладан ерларни лазерь ёрдамида режалаштириш ва янги сеялкалардан фойдаланилади. Илмий асосланган тўрт йиллик алмашлаб экишни жорий этган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экинларининг ем-хашак бўладиган навлари етиштирилади.

 

Лойиҳани амалга ошириш натижасида 1 000 та янги иш ўрни ташкил қилиш кўзланмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

 

Олег Заманов.